Ўзбекистон Марказий банки буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб олтиндан тайёрланган эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламлари сотувга чиқарди.

Фото: Марказий банк

Олтин тангалар нархи уларнинг оғирлиги ва диаметридан келиб чиқиб фарқланади. Масалан, оғирлиги 20 грамм, диаметри 33 миллиметр бўлган 50 минг сўм номиналидаги тангалар мазкур хабар эълон қилинган вақтида 13,4 миллион сўмни ташкил этган. Оғирлиги 31,1 грамм ва диаметри 38 миллиметрга тенг 100 минг сўмлик тангалар эса 20,4 миллион сўм.

Фото: Марказий банк

Марказий банк, шунингдек, сувенирлар жамланмасини ҳам сотувга чиқарган. Уларнинг ҳам ўлчами юқоридаги тангалар каби, бироқ нархи 102,4 миллион сўм. Жамланмадан Навоийнинг «Хамса»сидаги бешта достонга бағишланган тангалар ўрин олган.

Фото: Марказий банк

Маълум қилинишича, тангаларни тижорат банкларининг филиаллари орқали харид қилиш мумкин.

«Эсдалик тангалари ва сувенирларнинг сотуви йўлга қўйилган тижорат банклари филиалларида белгиланган тартибда қайтариб сотиб олиш амалга оширилади», — дейилади хабарда.