Жанубий Кореянинг K-pop гуруҳи Гиннеснинг янги рекордини ўрнатди. Гуруҳнинг Dynamite таронасига ишланган клип премьераси энг кўп кўрилган видеога айланди. Премьера бир вақтнинг ўзида уч миллион марта томоша қилинди, деб ёзади Esquire.

Фото: Esquire

Клип премьераси 2020 йилнинг 21 августида бўлиб ўтган. Премьерадан кейинги дастлабки 24 соат ичида клип 101,2 миллион марта кўрилган эди – бу ҳам жаҳон рекордини янгилаган. Энди ушбу клип YouTube’да 933 миллиондан ортиқ томоша қилинган бўлиб, 25 миллион лайк тўплаган.

Гуруҳ ушбу қўшиғи билан «Гремми» мукофотининг «Энг яхши поп-дуэт ёки гуруҳ ижроси» номинациясига номзод бўлган эди, аммо ғолибликни Леди Гага ва Ариана Гранде «Rain on mе» таронаси учун қўлга киритди.

Гуруҳнинг 2020 йил февраль ойида тақдим этган «Маp of the soul: 7» тўплами ҳам Гиннеснинг рекордлар китобига Жанубий Кореяда энг кўп сотилган альбом сифатида киритилган. Альбом чиқарилгач 6 соат ичида 2,65 миллион, июнь ойига қадар эса 4,4 миллион нусхадан кўпроқ сотилган.