Қўшма Штатларда миграция муаммоси тобора оғирлашмоқда. Февраль ойида Мексика билан чегарада 2019 йил июнидан буён рекорд кўрсаткичда — қарийб 100 минг киши қўлга олинган. АҚШ президенти Жо Байден томонидан Трамп киритган ноқонуний иммиграцияга қарши чораларнинг бекор қилиниши миграция оқимининг кескин ўсишига туртки бўлди. АҚШ ва Мексика чегараларидаги муҳожирлар ҳақида «РБК» фоторепортаж тайёрлади.

Марказий Американинг Гондурас давлатидан келган муҳожирлар тунни АҚШдаги бейсбол майдони ёнида ўтказади. Мамлакатга кириш учун улар Рио-Гранде дарёсидан сол ёрдамида ўтган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

АҚШнинг янги президенти Жо Байден собиқ президент Донлад Трамп маъмурияти томонидан қабул қилинган ноқонуний иммиграция билан курашиш учун чора-тадбирлар тўпламини қайта кўриб чиқишга қарор қилди. Хусусан, у Мексика билан чегарада бошқа дастурлар маблағларидан фойдаланган ҳолда, девор қурилишини молиялаштириш тўғрисидаги қарорни бекор қилди, шунингдек, Трамп томонидан АҚШда ноқонуний муҳожир оилаларнинг бирлашиши учун қўйилган тақиқни ҳам олиб ташлади. Сўнгги қарор қариндошларини топишга келувчи мигрант болалар оқимини келтириб чиқарди.

Сўнгги ҳафталарда мигрант болалар сони уч баравар ошди. 21 мартга келиб беш мингдан ортиқ вояга етмаган қаровсиз болалар Мексика билан чегарадаги вақтинчалик пошпана марказларида, яна 10,5 минг бола ихтисослашган марказларда қолмоқда. Ресурс етишмаслиги сабабли улар марказларда белгиланган уч кундан кўпроқ вақт ушлаб турилади.

Фото: Reuters

АҚШдаги ҳуқуқ-тартибот органларининг айтишича, вақтинчалик турар жойдаги болалар кўрпа-тушак етишмаслиги сабабли ерда ухлашга мажбур бўлмоқда.

Фото: Reuters

АҚШдан депортация қилинган аёл Мексиканинг Сьюдад-Хуаресдаги етимхона черковида йиғлаб ибодат қилмоқда.

Фото: Reuters

Февраль ойида АҚШ—Мексика чегарасида АҚШ расмийлари 100 мингга яқин муҳожирни ушлаб қолган. Бу 2019 йилнинг июнь ойидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткич.

Оиласи билан АҚШдан депортация қилинган бола Мексиканинг Сьюдад-Хуарес шаҳридаги етимхонада.

Фото: Reuters

Рио-Грандени кесиб ўтган аёл қизи билан Техас штатининг Пенитас шаҳрида.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Республикачилар Байденнинг миграция сиёсатини танқид қилмоқда ва у чиқарган фармонлар миграция инқирозининг кучайишига ҳисса қўшиб, муҳожирлар сонининг сезиларли даражада кўпайишига замин яратди, деб ҳисобламоқда.

Трамп ҳам Байденни АҚШ чегарасидаги муаммолар учун айбламоқда. Трампнинг фикрига кўра, Жо Байден маъмурияти зудлик билан Мексика чегарасидаги деворнинг қурилишини қайта бошлаши керак. Унинг айтишича, янги маъмуриятнинг хатти-ҳаракатлари одамларнинг ўлими ва фожиали воқеаларга, шунингдек, жанубий чегара орқали АҚШга гиёҳванд моддалар олиб кирилишига сабаб бўлди. Шунинг учун расмийлар зудлик билан девор қурилишини якунлаши керак. Трамп буни бир неча ҳафта ичида амалга ошириш мумкинлигини таъкидлади.

Аввалроқ АҚШ ички хавфсизлик вазири Алехандро Майоркас CNN телеканалига Қўшма Штатларга Марказий Америкадан сўнгги 20 йил ичида рекорд даражада ноқонуний муҳожирларнинг келиши кутилаётганини айтганди.