Аёллар орасида оқ кроссовка оммалашгани сайин, у фақатгина дўстлар билан учрашув ёки кундалик учун эмас, балки турли хил зиёфат, расмий йиғилишлар учун ҳам кийилмоқда. Аммо ушбу қулай ҳамда енгил пойабзал аслида қачон ва қандай образларга мос тушишини кўпчилик билмайди.

Ёмғирли об-ҳавода

Фото: Cosmopolitan

Ташқарида ёмғир ёғишига қарамай, оқ кроссовка кийишга қарор қилганлар образига чиндан ҳам кўчага чиққанидан сўнг путур етади. Сабаби бундай об-ҳавода оёқ кийим дарҳол лой бўлади. Шунинг учун кийим танлашда об-ҳавони ҳам инобатга олиш зарур.

Оқшом либослари билан

Фото: Cosmopolitan

Кроссовкани кийиш қанчалар яхши бўлмасин, оқшом учун уни кийиш яхши фикр эмас. Гарчи зиёфатда 5 дақиқа ўтириш режалаштирилган бўлса ҳам. Атрофдагиларнинг эътиборини тортмаслик учун ҳам кўйлакка мос келувчи бежирим туфли кийиш тавсия этилади.

Таг қисми баланд кроссовка

Фото: Cosmopolitan

Кроссовканинг оппоқ ранги шундоғам барчанинг кўзига ташланади, гарчи паст бўлса ҳам. Аммо унинг таг қисми ўта баланд бўлса, дид борасида атрофдагиларда бошқача таассурот уйғотади. Бўйни баланд кўрсатишни истаганлар эса шунчаки баланд пошнали оёқ кийим кийиши ҳам мумкин.

Қора колготка билан

Фото: Cosmopolitan

«Энг мантиқсиз комбинация» номинациясида қора колготка ва оқ кроссовка ғолиб чиқиши аниқ. Ушбу танлов нафақат уйғун кўринишга, балки қоматни сезиларли даражада семиз кўрсатишга ҳам қодир. Қарама-қарши ранглар оёқни калта қилиб кўрсатади. Қора рангдаги колготка билан калта ва бироз ҳажмга эга этиклар кийиш тавсия этилади.

Узунлиги мос келмаган жинсилар

Фото: Cosmopolitan

Кўпгина қизларнинг тез-тез такрорлайдиган хатоси. Гап тўпиқда йиғилиб турган шим ҳақида кетмоқда. Ушбу бурмалар ҳам ташқи кўринишга путур етказади ҳамда оёқларни сезиларни равишда қисқартиради.

Қора пайпоқ ва кроссовка

Фото: Cosmopolitan

Бўйи узун қизлар кўпинча ушбу комбинациядан фойдаланади. Аммо ўрта ва паст бўйлилар учун бу каби кўриниш мос келмайди. Сабаби рангларнинг ўзаро контрасти оёқлар узунлигини визуал тарзда қисқартиради.

Пайпоқсиз кроссовка

Фото: Cosmopolitan

Бу каби кўриниш, аввало, гигиена талабларига ҳам жавоб бермайди. Оёқларнинг терлаши натижасида турли хил касалликлар келиб чиқиши шубҳасиз. Шунингдек, нохуш ҳидлар ҳам айнан пайпоқсиз кийилган кроссовка туфайли пайдо бўлади.

Кедалар

Фото: Cosmopolitan

Кедалар жуда қулай бўлишига қарамай, 10 йил аввал урфдан чиқиб кетган. Ҳозирда уларнинг янги дизайндагилари мавжуд. Улар қулайлиги билан чиройли кўринишга ҳам эга.

Сарғайган кроссовкалар

Фото: Cosmopolitan

Эскирган, сарғайган кроссовкалардан хунукроқ нарса йўқ. Бу каби кроссовкалар ташқи кўринишни бузиши аниқ. Шунинг учун уларни тез-тез тозалаш ёки янгисига алмаштириш зарур.