Ҳозирга қадар Modern Talking ғалабасини ҳеч қайси гуруҳ такрорламаган. Гуруҳ аъзолари илгари етиб бўлмайдиган чўққиларга эришган. Аммо улар ҳозир қандай кўринишда ва нималар билан машғул?

Фото: «wday.ru»

Дунё бўйлаб машҳурлик, абадий дўстлик, келишмовчиликлар, жанжал − буларнинг барчаси ўтган асрнинг 80 йилларида муваффақиятга эришган Томас Андерс ва Дитер Болен жуфтлигининг елкасига тушди.

Фото: «wday.ru»

Томас Андерс ўзининг ҳамкасби ва ижодий ғоялар муаллифи − Дитер Боленни гуруҳнинг машҳурликка эришишида ташаббускор бўлганини ҳеч қачон инкор этмаган.

Фото: «wday.ru»

Томас Андерс болалигиданоқ ўзининг ажойиб мусиқий қобилиятини намойиш этган. Унинг ота-онаси ўғлининг турли мусобақалардаги биринчи муваффақиятларидан мамнун бўлган. Вақт ўтиши билан немис саҳнасида келишган қиёфаси ва лирик овози билан куйлайдиган янги юлдуз пайдо бўлди.

Фото: «wday.ru»

1983 йилда Томаснинг ҳаётида муҳим воқеа юз берди. У Дитер Болен билан учрашди. У «ноёб лойиҳа»га қўшиқчилар танлаётган эди, шу тарзда Modern Talking жуфтлиги дунёга келган.

Фото: «wday.ru»

Шон-шуҳрат, минглаб мухлисларнинг муҳаббати ёш Томасни чалғитди. Машҳур жуфтликнинг қўшиқлари ёзилган мусиқий альбомлар катта талабга эга эди. Бу орада Андерс Нора Баллингни учратди. Қизнинг гўзаллигидан Андерс унга ошиқ бўлган эди.

Фото: «wday.ru»

Орадан кўп ўтмай улар турмуш қурди ва гуруҳ аъзоси биттага кўпайди. Нора эндиликда Modern Talking гуруҳининг менежер, режиссёри ва ижрочиси ҳам эди.

Фото: «wday.ru»

Дастлаб Томасга рафиқасининг ташаббуси ёқди. У ўз ишига жуда моҳирона тарзда ёндашар эди. Аммо вақт ўтиб ҳаммаси ўзгарди.

Фото: «wday.ru»

Нора машҳур гуруҳнинг келажакдаги ғоят катта амбицияларини яшириб ўтирмади. Шунингдек, дўстлар ўртасидаги муносабатларга ҳам таъсир ўтказди. 1987 йилга келиб гуруҳ тарқатилди.

Фото: «wday.ru»

Бироқ орадан 11 йил ўтиб, миллионлаб мухлислар яна қувончга тўлди. Тўғри, энди аввалгидек машҳурликни кутиб бўлмасди. Бундан ташқари, икки дўст ўзаро жанжаллашган вақтида бир-бирларининг айбини очиқ-ойдин айтган эди.

Фото: «wday.ru»

Шунинг учундир, балки, улар 5 йилдан сўнг яна ўз йўлидан кетишга қарор қилди. Томас эса таржимон Клаудия Хесс билан учрашди, жуфтлик тез орада оила қуриб, таниқли қўшиқчи − ўғли Александрнинг ота-онасига айланди.

Фото: «wday.ru»

Фото: «wday.ru»

Томас ҳанузгача ўз чиқишлари билан мухлисларини хушнуд этмоқда. У Европа ва Германияда машҳур. 2020 йил у ўзининг дастлабки қўшиқлари ва Modern Talking’нинг баъзи машҳур тароналарини ўз ичига олган альбомини чиқарди.

Фото: «wday.ru»

Дитер ҳаётидаги биринчи мусиқий асбоб − гитарага ўз меҳнати билан эришганлиги билан фахрланади. Аммо кучли, иродали ва баъзида ўта жаҳлдор Дитер мусиқадек нозик соҳага мос эмасдек туюлади.

Фото: «wday.ru»

Аммо унинг ижодкорлик қобилияти жуда юқори даражада бўлган. Кейинчалик ёқимли овоз ҳамда бастакорлик ҳам пайдо бўлди. Унинг онгида мусиқага бўлган қизиқиш, дунё саҳнасида таниқли бўлиш ва қачонлардир миллионерга айланиш  истаги бирлашди.

Фото: «wday.ru»

Бундан ташқари, Дитер ижодий ғояларга тўла манба эди. У Modern Talking лойиҳасини ташкил этишни бошлар экан, Томас Андерс иштирокисиз муваффақиятга эришмаслигини тан олган.

Фото: «wday.ru»

Бироқ шон-шуҳрат ҳамда миллионлаб гонорар унинг ҳам ҳаётини бир текисда кетиши билан таъминламади. Уч фарзанднинг отаси Дитернинг кўнгли араб қизи Надяга тушиб қолди.

Фото: «wday.ru»

Оиласини ташлаб, араб қизи билан муносабат ўрнатган Дитер бироздан сўнг Верона Фелдбушни учратиб қолди. Модель билан ҳам никоҳ узоқ давом этмади. Сўнгра Эстафания Кюстердан ўғил фарзанди дунёга келди.

Фото: «wday.ru»

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Тўсатдан меҳмонхона қабулхонасида ишлайдиган қиз ҳам Дитернинг кўнглини забт этди ва ўзидан 31 ёш кичик қиз мусиқачининг ҳаётига чинакамига севги бўлиб кириб келди.

Фото: «wday.ru»

Унинг таъсири натижасида Дитер спиртли ичимликлардан воз кечди, спорт билан шуғулланишни бошлади.

Фото: «wday.ru»

Каринадан икки фарзанд кўрган 67 ёш Дитер жуда ёш кўринади. Ҳаётининг ижобий тарафга ўзгариши Modern Talking гуруҳининг асосчиларидан бирига фойдали бўлди. 16 йил ўтиб, у ўз соҳасига қайтди.

Фото: «wday.ru»

Фото: «wday.ru»

Фото: «wday.ru»

Фото: «wday.ru»