Саккиз минг йилдан ортиқ вақт мобайнида бодом ёғи мутлақо ҳақли равишда «гўзаллик мойи» деб аталади. Шунингдек, тери ва соч парвариши ҳақида гап кетганда ушбу маҳсулот ҳамиша ёрдамга келади.

Фото: Pinterest

Бодом ёғида кўплаб линолеик ва олейк кислоталари, А, F, E ва B2 витаминлари, магний, фосфор, рух, каротен ва бошқа кўплаб фойдали моддалар мавжуд. Мазкур гўзаллик мойини бир қанча маҳсулотларга ўринбосар сифатида ишлатиш мумкин.

Бодом ёғи кўз атрофи териси учун жуда фойдали. Бодом ёғи нозик терини ўзининг бой таркиби билан яллиғлантирмагани учун ҳам ундан ажинларни бартараф этишда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, E витаминининг юқори миқдори туфайли бодом ёғи косметик ажинларга қарши кремларга ажойиб альтернатив бўлиб хизмат қилади. Юз терисини текислайди, эластиклигини қайтаради ҳамда терини таранглаштиради. Унинг таркибидаги А витамини терини намлайди ва уни атроф-муҳитнинг салбий таъсиридан ва ювиш воситаларининг зарарларидан ҳимоя қилади.

Фото: Pinterest

Бундан ташқари, муаммоли тери эгалари бодом ёғининг F витамини билан таъминланган антибактериал таъсирни юқори баҳолайди. Тунда ундан фойдаланиш тонгга қадар яхши натижани намоён қилади.

Сочи узун бўлишини истовчилар ҳафтасига 2-3 марта сочлар илдизига бодом ёғини суриб, массаж қилса, уларнинг ўсиши икки бараварга тезлашади. Бодом ёғидан сочлар учун ажойиб ниқоб сифатида ҳам фойдаланилади. Бунинг учун маҳсулот соч узунлиги бўйлаб сурилади. Бир соатга ўралиб, сўнгра шампунь билан ювилади. Натижада сочлар силлиқ, ёрқин ва қалинлашади.

Фото: Pinterest

Намловчи, тинчлантирувчи, юмшатувчи хусусиятига эга бодом ёғи тери офтобдан ёки термал куйишларда самарали даволайди. Шикастланган терини парвариш қилиш учун ажойиб восита саналади. Бодом ёғининг енгил таркиби осон сўрилади. Макияжни ҳам мукаммал даражада тозалайди. Қолаверса, бодом ёғи билан массаж қилинган терида ўзгаришлар юз беради. Тери юзаси силлиқлашади, эластиклик ошади, дағаллик ва бўртмалар йўқолади.

Аёллар учун ёғнинг энг фойдали жиҳати шундаки, кунига бир ош қошиқ бодом ёғи истеъмол қилиш ичакларни газ ва токсинлардан тозалайди ва қорин чиқишининг олдини олади. Шунингдек, модда алмашинуви жараёнига ҳам ижобий таъсир ўтказиб, ортиқча вазнга эга бўлишнинг олдини олади.