Болливуддаги машҳур актрисаларнинг сон-саноғи йўқ. Уларни айримлари муваффақиятга эришибгина қолмай, оиласини етарли миқдорда молиявий томондан ҳам таъминлаган, ҳаттоки вафотидан кейин ҳам.

Дивя Бхарти − 19 ёшида вафот этган

Фото: «Яндекс Дзен»

Болливуднинг энг муваффақиятли актрисаларидан бири − Дивя Бхарти 19 ёшида вафот этган. Унинг ҳаётида бахтсиз ҳодиса юз беришидан аввал актриса бир неча йилга шартномалар имзолаган эди. Маълум бўлишича, 1993 йилда у оиласига қарийб 700 миллион рупий, яъни салкам 10 миллион доллар маблағ қолдирган.

Шридеви − 54 ёшида вафот этган 

Фото: «Яндекс Дзен»

Яна бир маҳоратли актриса Шридеви кинопродюсер Бони Капурга турмушга чиққан. Вафотидан кейин унинг 2,5 миллиард рупий, яъни 34 миллион долларлик мулки унинг икки қизи Жанви ва Кхуши Капурлар томонидан тақсимлаб олинган. Шунингдек, видолашув маросими трансляциясидан ҳам оила катта даромад кўрган.

Саундаря автоҳалокатда вафот этган

Фото: «Яндекс Дзен»

Саундаря Амитабҳ Баччан билан «Қуёшли сулола» фильмида роль ижро этиб, машҳурликка эришди. Афсуски, орадан 5 йил ўтиб, актриса автоҳалокатда вафот этди. Хабарларга кўра, у оиласига 500 миллион рупий, яъни 6,6 миллион доллар миқдорида мол-мулкини қолдирган.

Рима Лагу − 2017 йилда вафот этган

Фото: «Яндекс Дзен»

Рима Лагу турли хил характердаги она образига мос келадиган кўп қиррали ҳинд актрисаларидан бири эди. 2017 йилда актриса юрак хуружи туфайли ҳаётдан кўз юмди. Рима 200 миллион рупия  − 2,6 миллион доллар  миқдордаги активларни оила аъзоларига қолдирган.

Жия Хон ўз жонига қасд қилган

Фото: «Яндекс Дзен»

Карьерасини 19 ёшида бошлаган Жия Амитабҳ Баччан билан «Муҳаббатга ишониб бўлмайди» фильмидаги ижроси билан муваффақиятга эришган. Кейинчалик у севгилиси Сураж Панчоли томонидан хиёнатга учрагач, ўз жонига қасд қилган. Маълум бўлишича, унинг соф активлари 150 миллион рупий − 2 миллион долларни ташкил этган ва унинг оила аъзоларига берилган.