Нафақат Россия, балки дунё бўйлаб томошабинлар кўнглини забт эта олган гуруҳлар тақдири қандай кечгани, албатта, кўпчилик учун қизиқ. Қуйида улар ҳақида қисқача маълумотга эга бўлиш мумкин.

«A’Studio»

Фото: «Яндекс Дзен»

«A’Studio» гуруҳи тарихи икки даврга бўлинади. 2000 йилларда гуруҳни дастлаб Ботирхон Шукенов тарк этган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Унинг ўрнини Полина Гриффис эгаллади. Орадан вақт ўтиб, мафтункорликда ундан қолишмайдиган Кетти Топурия гуруҳ аъзосига айланди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Гуруҳга қўшилган янги овоз мухлисларни қувонтирди. Жамоа шундан сўнг 6 та альбом ёзди, 17 та расмий тарона ва 22 та тўлиқ клип суратга олди.

Фото: «Яндекс Дзен»

«Корни»

Фото: «Яндекс Дзен»

2000 йилларда кўпчилик муҳаббат қайси қаватда яшашини билар эди. «Корни» гуруҳи эса «Юлдузлар фабрикаси»нинг биринчи ғолибига айланди. Улар чиндан ҳам муваффақиятга эришиш учун меҳнат қилди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Уларнинг тезкор равишда суратга олган уч клипи ҳам машҳурликка эришган. Шундан сўнг ижодий сафарлар, концерт дастурлар ва ҳаттоки «Биргаликда бахтли» сериалида суратга ҳам тушган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Бир неча йиллик шов-шувдан сўнг улар аста-секин машҳурлик чўққисидан туша бошлади.

Фото: «Яндекс Дзен»

Дастлабки таркиб 8 йил фаолият юритди. Сўнгра Александр Бердников, Алексей Кабанов ва Дмитрий Покуличев янги гуруҳни ташкил этди.

Фото: «Яндекс Дзен»

«ТАТУ»

Фото: «Яндекс Дзен»

Ёш ҳамда истеъдодли қизлар кутилмаганда машҳурликка эришди. «ТАТУ» гуруҳи фаолиятини шу тарзда бошлади.

Фото: «Яндекс Дзен»

Муваффақият тўлқини остида «Евровидения»да иштирок этган қизлар 3-ўринни эгаллади.

Фото: «Яндекс Дзен»

Гуруҳ продюсери Иван Шаполов ишдан кетганидан сўнг қизлар ижодда сусая бошлади. 2014 йилда эса улар гуруҳдан ажралган ҳолда ўз карьерасини қуришга қарор қилди.

Фото: «Яндекс Дзен»

«Банд’Эрос»

Фото: «Яндекс Дзен»

2005 йил гуруҳ аъзолари учун унутилмас бўлди. Икки йигит ва қизлардан ташкил топган гуруҳ чинакамига рус саҳнасида машҳурликка эришган эди. Айни пайтда квартет триога айланган ва аввалги аъзолардан фақатгина Наталя Ибадин қолган.

Фото: «Яндекс Дзен»

«Ранетки»

Фото: «Яндекс Дзен»

2007 йилда барча қизларнинг соч турмаги «Ранетки» гуруҳи аъзолариники каби эди. Гуруҳ чиндан ҳам ёшларнинг севимлисига айланган. «Ранетки» 2017 йилгача ҳам мавжуд эди. Улар мухлислар билан «Биз вақтни йўқотдик» треки билан хайрлашди. Бу эса Россиядаги аёллардан ташкил топган рок гуруҳининг  якунланганидан дарак беради.

Фото: «Яндекс Дзен»