Мода ихлосмандлари 2010 йилда доимгидан бошқачароқ, танкетли кроссовкалар урфда бўлганидан хабардор. Бир зумда долзарб бўлган бундай пойабзал шунча тез эскиришга улгурган эди. Аммо кроссовкалар билан эксперимент қилиш шунинг билан якунига етмаган. Дизайнерлар спорт услубидаги оёқ кийимга ўзгартириш киритишдан ҳали-ҳамон тўхтагани йўқ. Пошна ва шиппак билан уйғунлаштиришга қарор қилингани бунинг исботи.

Фото: Harper’s Bazaar

Miu Miu бренди томонидан тақдим қилинган кичкина пошнали кроссовкадан иборат коллекцияда классика ва спорт услуби умумлаштирилган. Simone Rocha’нинг баҳор—ёзги тўпламидан эса таг қисми қалин, усти эса дурлар билан безатилган моделлар ўрин олган. Tod’s ҳам шу йўналишни танлаган, аммо бренд пойабзаллари кўпроқ спорт оёқ кийимини эсга солади.

Фото: Harper’s Bazaar

Miuchcha Prada, Раф Симонслар эса бошқаларникидан фарқли ва ўзига хос ёндашишга ҳаракат қилган. Уларнинг коллекциясида олд қисми учли, орқа томони очиқ ва кичик пошнали моделларни учратиш мумкин. Тақдим қилинганига кўп бўлмаганига қарамай, мазкур оёқ кийимлар аллақачон хит бўлишга улгурган.

Фото: Harper’s Bazaar

Трендларни доимий кузатиб борадиган ва мода билан ҳамнафас ўқувчилар учун айни муддао бўлган пойабзал суратларни ҳавола этамиз.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar