Ўзбекистон ва дунё бўйлаб олинган қизиқарли суратларни ҳавола қиламиз.

Тошкент шаҳридаги «Минор» масжидида жума намозини адо этгандан сўнг ўз юмушлари сари отланаётган одамлар. Ўзбекистонда 13 апрелдан Рамазон ойи бошланмоқда.

Фото: «Дарё» / Муҳаммадамин Тошкандий

Москвадаги Юрий Гагарин ҳайкали космонавтика кунидан аввал ювилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 1961 йилнинг 12 апрель куни рус фазогири Юрий Гагарин инсоният тарихида илк бора фазога парвоз этган.

Фото: EPA

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги «Қўшарча» маҳалласи болалари. Ёғингарчилик бўлган вақтларда мактабга олиб борувчи йўл лой ва музлама бўлгани боис баъзи вақтларда ота-оналар уларни мактабга юбормайди. Мактабгача бўлган масофа ҳам узоқ — 4 км. Қишлоқ аҳлининг аксар қисми оғир шароитда яшайди, шу сабабли улар болаларига ҳар қандай об-ҳавога мос, чидамли оёқ кийимларни ҳар доим ҳам олиб беролмайди.

Фото: «Дарё»

Токиодаги савдо марказининг автотураргоҳида юриб кетаётган эркак.

Фото: Reuters

Нидерландияда икки ёш тулки қуёш ботиши натижасида тўқ сариқ рангга кирган осмон фонида уришмоқда.

Фото: Caters News

Тошкент шаҳридаги Мустақиллик ва Оққўрғон кўчалари кесишмасида бузилиб қолган Matiz автомобилини четроққа олиб ўтишга ёрдамлашаётган ЙПХ инспектори.

Фото: «Дарё» / Муҳаммадамин Тошкандий

Индонезияда ўзбек архитектура услубида қурилган биринчи масжид очилди. Масжид 2020 йилнинг мартида Ўзбекистондаги ислом архитектурасини ўрганиш доирасида ташриф буюрган Гунадарма университетининг архитектура факультети профессор ва талабаларининг чизмалари асосида қурилган.

Фото: Ўзбекистоннинг Жакартадаги элчихонаси

Трамп лақабли от ва унинг чавандози Гарри Кобден Англиянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Ливерпуль шаҳридаги Аинтрее ипподромида ўтказилаётган пойга вақтида йиқилиб тушди.

Фото: AFP

Россия таркибига кирувчи Бурятия Республикаси раҳбари Алексей Сиденов онлайн тарзда бош вазир Михаил Мишустиннинг йиғилишида қатнашди. Бунинг учун у стул, планшет ва планшет тушиб кетмаслиги учун ўз портфелидан фойдаланди.

Фото: Алексей Сиденовнинг Instagram саҳифаси

Лондон шаҳри Томас касалхонаси ёнидаги коронавирус оқибатида вафот этганлар хотираси учун ташкил қилинган ёдгорликка юракча чизаётган одам.

Фото: Reuters

Қўғирчоқ ясовчи Базил Твист Нью-Йоркдаги Хёрст майдонидаги шаҳар филармониясида чиқиш қилишдан олдин ўзи ясаган қўй кўринишидаги қўғирчоғи билан ўтирибди.

Фото: AFP

Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган бузилаётган «Наврўз» тўйхонаси. Бино бузилган ҳудудда Алишер Навоий номидаги ижод мактаби, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейининг янги биноси, янги Миллий драма театр биноси, машҳур япониялик архитектор Тадао Андо лойиҳаси асосида давлат санъат музейининг намойишлари комплексини қуриш бошланган.

Фото: «Дарё» / Муҳаммадамин Тошкандий

Вашингтондаги Оқ уйнинг атиргул боғида АҚШ президенти Жо Байден суиқасд пайтида бош мия жароҳати туфайли Конгрессдан кетган Гебби Гиффордсдан ҳаво бўсаси қабул қилиб олди.

Фото: Reuters

Тошкент марказидаги Амир Темур ҳайкали пойига қўйилган гуллар. Мамлакат бўйлаб Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллик юбилей санаси нишонланмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Лондонда Буюк Британия шаҳзодаси Филипп вафотидан кейин Букингем саройи ёнига гул қўяётган қизча.

Фото: EPA

Бангладешнинг Барисал шаҳрида жума намози учун масжидга келган одамлар.

Фото: «ТАСС»

Швейцария ҳаво кучларининг Super Puma вертолёти машғулотлар вақтида отни кўтариб кетмоқда. Мақсад — жароҳатланган отларни ветеринария шифохонасига етказиш ва тез эвакуация қилишни таъминлаш.

Фото: AFP

Швейцарияда гилос дарахтларини совуқ уришидан ҳимоя қилиш мақсадида ёқилган оловлар.

Фото: EPA

Мадридда Mercedes Benz мода ҳафталиги бошланди. Мадрид йилига икки марта улкан подиумга айланади. Унда бутун дунёдан келган энг замонавий, таниқли ва ёш дизайнерлар ўз асарлари билан қатнашади.

Фото: Getty Images

Бангкокда AstraZeneca билан COVID-19’га қарши эмланишдан олдин қон босимини ўлчатаётган буддист монахлар.

Фото: EPA

Аргентинадаги шаҳар кўчаларида ёлғиз кетаётган эркак. Мамлакат ҳукумати карантин чекловларини 30 апрелга қадар узайтирди.

Фото: EPA

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги шаҳзода Филипп вафоти муносабати билан Лондондаги катта экранда акс этаётган унинг сурати.

Фото: AP Photo

Барселона кўчаларида мушугини махсус рюкзакка солиб кетаётган аёл.

Фото: Reuters