Сифатли грим ва соч турмаги ҳам энг таниқли актёрни умуман таниб бўлмас даражада ўзгартириши мумкин. Бунга ишониш қийин, албатта. Аммо қуйида уларнинг гувоҳи бўлиш мумкин.

Ли Пейс − «Хоббит», «Галактика посбонлари», «Сумерки».

Фото: AdMe

Қудратли Трандуил, шафқатсиз Ронан ва вампир Гаррет образларини аслида бир одам ижро этганини фақатгина чинакам мухлислар билиши мумкин.

Тильда Суинтон − «Нарния салтанати», «Қор орқали». 

Фото: AdMe

Тильда Суинтон ҳам ташқи кўринишнинг кескин ўзгариши борасида бошқа актёрлардан қолишмайди.

Генри Кавилл − «Жодугар» ва «Юлдузлар алангаси»

Фото: AdMe

Буюк британиялик актёр Супермен ва Жодугар роллари билан танилган. Албатта, уларни турли хил образларда таниб олиш қийин.

Арон Тэйлор-Жонсон − «Анна Каренина» ва «Қасоскорлар».

Фото: AdMe

Британиялик актёрнинг ҳам роллари турли фильмларга мослашувчан бўлиб, ҳар бирида у ўз маҳоратини намоён этган.

Лина Хиди − «Тахтлар ўйини», «Ака-ука Гриммлар». 

Фото: AdMe

Актрисанинг Анжелика роли дарҳол машҳурлик келтирмаган бўлса-да, уни Хит Лежер ва Мэтт Деймон билан таништирди. 10 йил ичида эса у чинакам шон-шуҳрат чўққисига эришди.

Робби Колтрейн − «Гарри Поттер» ва «Олтин кўз». 

Фото: AdMe

Ушбу фильмдаги образлар турли хил бўлса-да, уларни бир инсон ижро этганига ишониш қийин.

Иэн Холм − «Узуклар ҳукмдори» ва «Бешинчи унсур».

Фото: AdMe

«Бешинчи унсур»да актёр Корнелиусни ижро этган. Аммо мухлислар уни кўпроқ «Узуклар ҳукмдори»даги Билбо Беггинс қиёфасида яхши кўриб қолган.

Майкл Фассбендер − «300 спарталик» ва « 12 йиллик қул». 

Фото: AdMe

Эдвин Эппс ҳамда Стелиос образлари айнан Майкл учун мўлжаллангандек. Актёрнинг ўзи ҳам бу каби маҳорат талаб этадиган ролларни севиб ижро этади.

Жуди Дэвис − «Кетчер» ва  «Тикувчи»

Фото: AdMe

Жуди 2015 йилда «Тикувчи» фильмида Кейт Уинслетнинг онаси ролини ижро этган. 2020 йилда эса замонавий ҳамшира образида намоён бўлиб, мухлисларни қувонтирди.

Имельда Стонтон − «Гарри Поттер» ва «Менинг қўрқинчли энагам» 

Фото: AdMe

Образлар ўртасидаги қарама-қаршилик қанчалар юқори бўлмасин, у актрисага жуда мос тушган.

Пол Беттани − «Биринчи қасоскор: юзма-юз» ва «Да Винчи коди»

Фото: AdMe

Актёр бошқа образларига қараганда Marvel фильмларидан сўнг машҳурликка эришган.

Миранда Отто − «Узуклар ҳукмдори» ва «Сабринанинг саргузашти»

Фото: AdMe

Қирол Теоденнинг жасур жиянини ижро этган Мирандани сеҳргар Зелда сифатида таниб олиш осон эмас.

Бетт Мидлер − «Фокус-покус» ва «Сиёсатчи».

Фото: AdMe

Ҳийла-найрангчи жодугар образида намоён бўлган Бетт 2020 йилда «Сиёсатчи» фильмида жиддий қаҳрамон сифатида намоён бўлди.

Наталия Тена − «Гарри Поттер» ва «Тахтлар ўйини» 

Фото: AdMe

Кино саноатида актриса энг яхши сеҳргар − Нимфадора Тонкс ва ёввойи Оши образлари билан танилган.

Энди Серкис − «Узуклар ҳукмдори» ва «Қора пантера». 

Фото: AdMe

Серкиснинг юқоридаги икки фильми эмас, балки бошқа картиналардаги ижроси ҳам турфа хил. Албатта, уларни томоша қилиб чиқиш керак.

Брайс Даллас Ховард − «Юра даврига саёҳат» ва «Ўргимчак-одам 3».

Фото: AdMe

Биргина соч ранги билан актриса тамоман бошқа одамга айланганини кўриш мумкин.