Дунёнинг турли нуқталарида 12 апрель куни олинган суратларни тақдим этамиз.

Тошкентдаги Илон ота номи билан танилган «Убай ибн Каъб» масжидида таровиҳ намози ўқиётган мусулмонлар. 12 апрелдан бошлаб масжидларда таровиҳ намозлари ўқилиши бошланди. Шу муносабат билан ҳар Рамазон оқшомида соат 18:00 дан 23:00 гача масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Жумладан, «Убай ибн Каъб» масжиди жойлашган Ал-Хоразмий кўчасининг Катта Қаъни кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача бўлган қисми ҳам.

Фото: «Дарё» / Муҳаммадамин Тошкандий

Донецк вилоятидаги жанговар позицияларда кучукчалар билан ўйнаётган Украина Қуролли Кучлари таркибидаги Владимир исмли аскар. Қўшин ротация бўлганда кучукчалар аскарлар томонидан уйга олиб кетилади.

Фото: Reuters

Испанияда Fresh Air акцияси доирасида мактаб ўқувчилари пляжда дарс ўтмоқда.

Фото: Reuters

Санкт-Петербургда Юрий Гагарин космосга учганига 60 йил тўлиши муносабати билан лазерли шоу ўтказилди.

Фото: «ТАСС»

Қуддусда Муқаддас Рамазон ойи киришини нишонлаётган қизлар. Аксарият мусулмон давлатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам Рамазон ойи 13 апрелдан бошланади.

Фото: Getty Images

Тожикистонда Ички ишлар вазирлигида фаолият юритадиган хотин-қизлар учун байрам ва кундалик формалари тақдим қилинди. Янги кўринишдаги кийимлар атлас ва адрасдан тикилган. Ушбу янги формаларни Эмомали Раҳмон тасдиқласа, уларни серияли ишлаб чиқариш бошланади.

Фото: Asia-Plus

Туркияда 12 апрелдан 12 майгача комендантлик соати жорий этилди. Кафе ва ресторанларга мижозлар фақат таомни ўзи билан олиб кетиш учун келиши мумкин. Суратда Истанбулдаги кўприк остида ўтирган уйсиз эркак.

Фото: Getty Images

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда вакцинация жараёни.

Фото: Reuters

Паркент тумани адирларига оиласи билан дам олишга чиққан 2,5 ёшли Абдуллоҳ варрак учириш ёки тўп ўйнашдан кўра телефон ўйнашни маъқул кўрмоқда.

Фото: «Дарё» / Муҳаммадамин Тошкандий

Лондондаги Букингем саройи олдида рассом Кая Мар 9 апрель куни вафот этган Эдинбург герцоги Филипп тасвирланган портретни ушлаб турибди.

Фото: PA

Тошкент вилоятининг Юсуфхона посёлкасидан кўриниб турган тоғлар. Юсуфхона ҳудудидан ўтган Чимёнсойнинг айрим жойларида ҳозирда сув қуриб қолган.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Буюк Британияда коронавирус чекловларининг юмашитилиши фонида Ливерпулда пандемия сабаб ёпилган барнинг қайта очилишига тайёргарлик кўраётган ходим.

Фото: AP Photo

Тошкент шаҳридаги Novza масжидининг автотураргоҳи Рамазой ойи арафасида асфальт қилинди. Таровиҳ намозида масжид ичига сиғмай қолган намозхонлар автотураргоҳда намоз ўқиши мумкин.

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

Хитойнинг Дуньҳуан провинциясида туялар ва уларнинг йўлбошловчилари учун ўрнатилган светофор. Асосий қисми чўлдан иборат ушбу ҳудудда аҳоли туялардан транспорт сифатида кенг фойдаланади.

Фото: Getty Images

Флоридада COVID-19 пандемиясига бағишланган саҳна кўринишида иштирок этаётган раққослар.

Фото: Shutterstock

Фаластинлик йигит ўзи ясаган учқун тарқатувчи воситани айлантириб, Рамазон ойи кириб келишини нишонламоқда.

Фото: Shutterstock

Санкт-Петербургда «Невская Мануфактура» бизнес марказида ёнғин содир бўлди. Ёнғин майдони 10 минг квадрат метрни ташкил этади. Ёнғинни ўчириш вақтида икки ўт ўчирувчи жароҳат олди, яна бири вафот этди. Ёнаётган бинодан 40 киши эвакуация қилинди.

Фото: EPA

Кениянинг Баринго кўлидаги оролда тошқин натижасида қолиб кетган Ротшильд жирафаси эвакуация қилинмоқда.

Фото: AP Photo

Тошкентда Юрий Гагарин ёдгорлиги олдида инсониятнинг коинотга илк парвозига 60 йил тўлиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

Франциянинг Люно-Папин узумзорида ҳосилнинг совуқ уришига қарши олов ёққан киши боғ бўйлаб юрибди.

Фото: Getty Images

Сидней қирғоқларига урилаётган кучли тўлқинлар.

Фото: AP Photo

Рамазон ойи олдидан болалар Суриянинг Идлиб шаҳри яқинидаги ал-Имон қочқинлар лагерида тунчироқларни ушлаб турибди.

Фото: Getty Images

Франциянинг миллатчи партияси «Les Patriotes» (Ватанпарварлар) тарафдорлари Париж шаҳрида коронавирус авж олаётган пайтда ҳукуматнинг иқтисодий ва ижтимоий сиёсатига қарши норозилик билдирмоқда.

Фото: Reuters

Қорга бурканган Германиянинг Баден-Вюртемберг шаҳри йўлида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси.

Фото: Getty Images