Ўзбекистон ва дунёнинг турли бурчакларида камера объективига муҳрланган суратларни намойиш қиламиз.

Айиқ камерага қараб жилмайиб, учта боласи билан суратга тушиб бераётгандек, гўё. Алясканинг Катмай миллий боғида олинган оилавий сурат.

Фото: Solent News

Индонезиянинг Марказий Ява провинцияси Тегал шаҳридаги масжидда ижтимоий масофа сақлаб намоз ўқиётган мусулмонлар.

Фото: Reuters

Тошкент вилоятининг Юсуфхона посёлкаси ҳудудидан ўтган Чимёнсойнинг айрим жойларида ҳозирда сув қуриб қолган. У ерда аҳоли ва ташриф буюрувчилар томонидан бир пайтлар қолдириб кетилган буюмларни кўриш мумкин.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Арманистон билан Тоғли Қорабоғни қайтариш бўйича урушда қўлга киритилган ҳарбий ўлжалар боғи очилди. Боғ очилишида мамлакат президенти Илҳом Алиев иштирок этди. Суратда ҳалок бўлган арман аскарлари шлемлари кўргазмаси.

Фото: Озарбайжон президенти матбуот хизмати

Алясканинг Игл шаҳрида вакцинация ишларида ёрдам бергандан сўнг музлаган кўл устидан итлари билан ўтиб кетаётган Стив Роббинс.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Харидвар шаҳрида ўтказилаётган кўзалар фестивали доирасида Ганга дарёсига чўмилиш учун тушиб кетаётган ҳиндуий ниқоб тақмоқда.

Фото: Reuters

Тошкентдаги Мирзо Юсуф (Бодомзор) масжидида таровиҳ намози ўқиётган одамлар. Масжидга сиғмаганлар масжидга ёндош ҳудудда намозларини адо этмоқда. Ўзбекистонда 12 апрелдан таровиҳ намозларини ўқиш бошланган.

Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

Лондон мэри Содиқ Хон шаҳарда локдаун чекловлари юмшатилгандан сўнг соябон ва ҳасса сотадиган James Smith and Sons оилавий дўконига ташриф буюрди.

Фото: Getty Images

Малайзиянинг Путражая шаҳрида Муқаддас Рамазоннинг янги ойини кўриш учун телескоп ёнида турган одамлар.

Фото: AFP

Тошкент шаҳрининг Халқлар дўстлиги майдони яқинидаги туннелнинг бир томонида асфальтлаш ишлари кетаётгани боис тирбандликлар юзага келмоқда. Уч ҳафта олдин туннелнинг Хадрага олиб борувчи йўли таъмирланганди.

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

Кениянинг Буюк Рифт водийсида электр токи урганидан кейин ўлган фламинго. Таъкидланишича, яқин атрофдаги кимё заводига электр энергиясини етказиб берадиган электр узатиш линиялари мавсумий кўчиб юрувчи қушлар учун жуда хавфли ҳисобланади.

Фото: EPA

Хитойнинг Сужчоу шаҳридаги стадион ишчилари Токио—2020 Олимпиада ўйинлари йўлланмаси учун ўтказиладиган Хитой ва Жанубий Корея аёллар терма жамоаси ўртасидаги жавоб учрашувига тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: Getty Images

Қоҳира шимолидаги асосий кўчада Рамазон чироқларини сотадиган савдо растаси ёнидан ўтаётган велосипед ва рикшалар.

Фото: Getty Images

Эрта соатларда Буюк Британиянинг Стаг-Рок шаҳри қирғоғидаги Бамбург майоғи устида кўриниб турган Сомон йўли.

Фото: PA

Ўйинчоқ қурол ва ёғоч таёқ ушлаган болалар Мексиканинг Герреро штати, Аяхуалтемпа қишлоғида Жамият ҳокимияти учун минтақавий координатор томонидан уюшган жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи тўдаларнинг зўравонлигига қарши ўтказилган ўқув намойишида қатнашмоқда. Координатор раҳбарининг фикрича, бу ҳукуматни ушбу ҳудуддаги уюшган жиноятчиликка қарши курашишга чорлайди.

Фото: AFP

Туркияда ўтказилган WAKO бўйича Европа очиқ чемпионатидан қайтган Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоаси Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Мусобақа давомида спортчилар тўртта олтин ва тўртта бронза медалини қўлга киритди.

Фото: Telegram / Расмий хабарлар

Санкт-Петербургдаги «Невская мануфактура» бизнес марказида содир бўлган ёнғинни бартараф этаётган ўт ўчирувчи. Ёнғин оқибатида бир нафар ўт ўчирувчи вафот этгани айтилмоқда.

Фото: «ТАСС»

Буюк Британиянинг Лондон шаҳри яқинидаги йўлни кесиб ўтаётган кийиклар.

Фото: Reuters

Кениялик Жеймс Кирива Найробида скелет шаклидаги кийим кийиб олган ҳолда маҳалладошларини коронавирус хавфи тўғрисида огоҳлантирмоқда.

Фото: AP Photo

Тошкент шаҳридаги «Дарҳон» кафесида ифторлик қилувчилар учун тайёрлаб қўйилган бепул сув ва араб хурмолари.

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

Узумзор бўйлаб юрган француз фермери. Франция узумзорларидаги ҳосилнинг катта қисми совуқ уриши натижасида нобуд бўлди.

Фото: EPA

АҚШнинг Миннесота штатидаги Бруклин-Сентер шаҳрида 20 ёшли Даунт Райт исмли қора танли йигит 11 апрель куни полициячилар томонидан ҳибсга олиниш пайтида ўлдирилди. Шундан сўнг шаҳарда норозилик намойишлари бошланди ва ҳалигача давом этмоқда.

Фото: Getty Images

Дронлар космонавтика куни муносабати билан Ернинг биринчи сунъий йўлдоши «Спутник 1» шаклида Россиянинг Великий Новгород кечки осмонини ёритмоқда.

Фото: Reuters

Фарғона вилояти Бағдод туманидаги «Зайд ибн Собит» жоме масжидида таровиҳ намози ўқишга келган мусулмонларга маъруза қилинмоқда. Мусулмонлар соатлаб давом этадиган таровиҳда қийналиб қолмасликлари учун олдиларига ичимлик сувлари қўйиб чиқилган.

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Исроил жанубидаги Нир-Исхак яқинида айиқтовон гуллари экилган майдонни кесиб ўтаётган аскар.

Фото: Reuters