Шамоллашнинг олдини олиш ва иммунитетни мустаҳкамлаш учун уйда ўзингиз бемалол тайёрлашингиз мумкин бўлган оддий, мазали ва фойдали обакилардан фойдаланишни маслаҳат берамиз.

Фото: Getty Images

Керакли маҳсулотлар:

  • шакар — 2/3 стакан;
  • лимон шарбати — яримта лимондан;
  • сув ёки мойчечак дамламаси — 2 ош қошиқ;
  • майдаланган занжабил — 1 чой қошиқ;
  • қалампирмунчоқ — 4 та;
  • асал — 2 ош қошиқ;
  • шакар кукуни.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Қизиган идишга шакар солиб, сув ёки мойчечак дамламасини қуямиз. Кетма-кетликда занжабил, қалампирмунчоқ, асал, лимон шарбатини ҳам соламиз.
  2. Секинлик билан аралаштириб, жигарранг бўлгунча қайнатамиз.
  3. Пергамент қоғозга тайёр суюқликни қошиқ билан оз-оздан айлана шаклида қуйиб чиқамиз. Обакилар устига шакар кукуни сепамиз.
  4. Тайёр обакилар совигач, идишга йиғиб оламиз.

Ёқимли иштаҳа!