Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳилола Ҳамидова Дубайга кетди. У ҳордиқ чиқариш билан бирга, ушбу шаҳарда клип суратга олдирмоқчи.

Фото: Instagram

Дилсўз эса тоғ ёнбағрида дам олмоқда.

Фото: Instagram

«Агар фолловерларим 50 мингтага кўпайиши учун эрга тегишим кераклигини олдинроқ билганимда, бу ишни олдинроқ қилардим». Марям Тиллаева Instagram’даги кузатувчилари кўпайгани муносабати билан ўзбекистонликларга миннатдорчилик билдирди.

Улуғбек Қодиров Умид Искандаров ва Алиҳан билан ифторлик қилди.

Фото: Instagram

Актриса Нигора Каримбоева «Мирсодиқова билан» YouTube каналига берган интервьюсида араб эркакка турмушга чиққани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Шаҳло Зоирова Юлдуз Усмонованикида меҳмонда бўлди.

Фото: Instagram

Ситора Фармонова расмларида кўпинча унинг ёнида кўриниш берадиган йигит севгилиси эмас, укаси эканлиги ҳақида тушунтириш берди.

Фото: Instagram

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшаган 9,5 ёшли Хушнудбек исмли болакай бир йил аввал вафот этган. У ўлимидан бир кун аввал онасига «Бу менинг онам» қўшиғини куйлаб бериб, «Мен сизни, албатта, кўрсатувга олиб чиқаман» деб айтган. Кўрсатув ижодкорлари ва Малика Равшанова Хушнудбекнинг онасини йўқлаб борди.