Дунё бўйлаб 19 апрель куни олинган суратларни тақдим этамиз.

Бангладешнинг карам етиштириш даласида ҳосилни йиғиб олишга тайёргарлик кўраётган фермер.

Фото: Solent News

2021 йил 18 апрель куни карантин талаблари кучайтирилгани боис Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари йўл ҳаракати қатнашчилари орасида амалдаги санитария-гигиена талабларини бузувчиларни аниқлаш тадбирларини ўтказмоқда. Қоидалар кучайтирилган куннинг ўзида жамоат жойларида ниқобсиз юрган 773 киши жаримага тортилган.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

Миртл Мей исмли ит АҚШнинг Де-Мойн шаҳрида ўтказилган Гўзал Бульдог танловининг ғолиби деб топилди. Танловда 21 та бульдог иштирок этган.

Фото: AP Photo

Сент-Винсентда ҳаракатга келган вулқоннинг куллари билан қопланган машина ғилдирагини тузатаётган уста.

Фото: Reuters

Наманган вилоятининг Чуст туманидаги Олмос қишлоғида яшовчи Нуриддин Тўхтамуродовнинг гаражида сақланаётган 6 та ноёб автомобиль. Улар ичидаги «ЗИМ» автомобилидан «Қўрғошин» фильмида фойдаланилгани айтилмоқда.

Фото: «Дарё» / Жўрабек Маҳмудов

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида нафас олишда муаммоси бўлган беморга унинг қариндоши коронавирусга ихтисослашган касалхонага етиб олиш учун ёрдам бермоқда.

Фото: Reuters

24 апрелдан 28 апрелгача бўлиб ўтадиган 19-Шанхай халқаро автомобиль кўргазмасига тайёргарлик кўрилмоқда. Суратда DJI Automotive компаниясига тегишли концепт-кар.

Фото: EPA

Саида Мирзиёева Масс-медиа фонди ва Milliy TV телеканали Рамазон ойи муносабати билан «Рамазон дийдор» лойиҳасини йўлга қўйганини эълон қилди. Ушбу лойиҳа доирасида хайрия ифторлари ўтказилади. Суратда намоз ўқиётган Саида Мирзиёева (ўнгдан биринчи).

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Марсда биринчи синов парвозини амалга оширган Ingenuity учувчисиз вертолётининг сайёра юзига тушиб турган сояси. Ундан тепароқда ва пастроқда Perseverance марсоходи ғилдиракларининг изларини кўриш мумкин.

Фото: NASA

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида қиш тугашига бағишланган анъанавий байрам нишонланди. Суратда рамзий қор бола катта кран ёрдамида дарадаги кўприк устида жойлаштирилган платформадан туширилмоқда.

Фото: EPA

Буюк Британияда коронавирус чекловлари юмшатилгани сабабли Лондон кўчаларининг бирида одамлар билан рақс тушаётган полиция ходими.

Фото: Reuters

Германияда Шимолий Рейн-Вестфалия ерларидаги яйловга фермерлар томонидан қишдан кейин биринчи марта қўйиб юборилган сигирлар.

Фото: Reuters

Фарғона шаҳридаги «Аҳмаджон қори» жоме масжидида таровиҳ намози ўқиётган мусулмон.

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Таиланднинг Бангкок шаҳрида коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун ташкил этилган дала касалхонасидаги бўш ётоқлар.

Фото: Reuters

Жанубий Африка пойтахти Кейптаун шаҳри яқинида ўрмон ёнғинлари содир бўлди. Ёнғиндан ҳосил бўлган тутунларни кучли шамол атрофга тарқатяпти. Суратда ўша тутун ичидаги ўт ўчирувчилар.

Фото: «ТАСС»

Хитойда энг қиммат картиналардан бири — рассом Сю Бэйҳонгнинг «Қул ва шер» асари Гонконгда ким ошди савдосига қўйилди.

Фото: Christie’s

Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида 26 апрелга қадар тўлиқ локдаун жорий қилинди. Шаҳарда пандемиянинг тўртинчи тўлқини бошланди. Пойтахтда ҳар куни 25 мингга яқин коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланмоқда.

Фото: EPA

ДонКеник Бизли исмли аёл Колорадо штатининг Денвер шаҳрида Даунт Райт полиция томонидан отиб ташланишига қарши норозилик намойиши пайтида нутқ сўзламоқда.

Фото: Reuters

Техас штатида бошпана излаётган муҳожир оилалари Рио-Гранде дарёси орқали тиканли симлар остидан Мексикадан АҚШга ўтмоқда.

Фото: Reuters

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов (ўнгдан биринчи) «Azon.uz» лойиҳаси раҳбари Мубашшир Аҳмад билан бир сафда намоз ўқимоқда.

Фото: Telegram / Комил Алламжонов

Франциянинг Тиллой-ле-Камбре шаҳрида картошка экаётган деҳқон тракторини дала бўйлаб ҳайдамоқда.

Фото: Reuters

Фаластинлик аёл Ал-Ақсо масжиди жойлашган тепаликда дуо қилмоқда.

Фото: Reuters

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: