Бир лойиҳада иштирок этиш давомида орасидан қора мушук ўтган ва бир-бири билан бошқа бирга суратга тушишни истамайдиган юлдузлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Тина Фей ва Перис Хилтон

Фото: Film.ru

Голливуднинг энг машҳур юлдузларидан бири бўлган Тина Перис билан дўстлигини сақлаб қололмаган. 2005 йилда Saturday Night Live’нинг суратга олиш жараёнида тортишиб қолган. Шундан кейин очиқчасига бир-бирини шаънига салбий фикрлай айта бошлаган. 2017 йилда Тинанинг Перисни соч рангини масхара қилгани эса муносабатларни яна-да жиддийлаштириб юборган.

Линдси Лохан ва Америка Феррера

Фото: Film.ru

Линси Лохан ҳамкасби Перисдан фарқли ўлароқ Тина Фей билан дўстлик муносабатларини сақлаб қолган. Аммо Америка Феррера билан ҳаммаси бошқачароқ. «Тасқара Бетти» сериалнинг суратга олиш жараёнида Линсининг пардозхонадан чиқмай кун давомида сигарет чеккани улар ўртасида муаммо келиб чиқишига сабаб бўлган. Оқибатда Линси кўзларида ёш билан сериални тарк этишига тўғри келган.

Том Харди ва Шарлиз Терон

Фото: Film.ru

«Телба Макс: Ғазаб йўли» фильми етарлича машҳурликка эришган, аммо экран ортида нималар юз берганидан мухлисларнинг хабари йўқ. Бош қаҳрамонларни гавдалантирган Том Харди ва Шарлиз Тероннинг муносабатлари аввалдан яхши бўлмаган. Аммо Том душман бўлиб хайрлашишни истамаган ва унга қуйидаги ёзув туширилган сурат совға қилган: «Сенга чидаб бўлмайди, аммо сен ақл бовар қилмас даражада зўрсан. Менга ўрнинг билинади».

Жеймс Франко ва Тайриз Гибсон

Фото: Film.ru

«Дуэл» фильминг суратга олиш жараёнининг биринчи кунлариданоқ актёрлар бир-бири билан келиша олмаган. Жеймс нафақат рингда, балки тайёргарлик вақтида ҳам Тайриз билан муштлашган. Кейинроқ эса Франко ролга ҳаддан ортиқ киришиб кетганини тан олган.

Мартин Фриман ва Билли Боб Торнтон

Фото: Film.ru

«Фарго» сериалининг суратга олиш жараёнида Билл Боб Мартинни ҳақоратлаган, унинг устидан кулган. Миш-мишларга қараганда, Фриман ҳатто Биллнинг устидан режиссёрга шикоят қилмоқчи бўлган. Орадан йиллар ўтганига қарамай, актёрлар ўртасидаги муносабатлар ҳали ҳамон тикланмаган.

Брюс Уиллис ва Кевин Смит

Фото: Film.ru

«Cop Out» комедиясининг суратга олиш жараёнида Смитнинг Уиллис билан тил топишиши имконсиз бўлган. Унга фильмнинг қандай чиқиши эмас, гонорар қизиқлиги Смитнинг ҳафсаласини пир қилган ва у бошқа Брюс билан суратга тушмасликка аҳд қилган.

Шайя ЛаБаф ва Алек Болдуин

Фото: Film.ru

«Етимлар» постановкасининг устида ишлаш давомида ЛаБаф матнни ёдлай олмагани ва ишнинг чўзилишига сабабчиликда айблаб овозини кўтарган. Бунга Алек ҳам бақириб жавоб қайтарган. Аммо шундан кейин пьесада роль ижро қилишдан маҳрум қилинган.