Тарихдаги энг қиммат мусиқий клипларнинг аксарияти ўтган асрнинг 90 йилларида суратга олинган. Шунингдек, уларнинг бир нечтаси дунёга машҳур юлдузлар Майкл Жексон ва Мадоннага тегишли.

Scream − Майкл Жексон ва Жанет Жексон (7 000 000 доллар)

Scream клипи учун сарфланган пул тарихда 20 йилдан бери энг қиммат нарх бўлиб қолмоқда. 1995 йил Жексонлар стилист ва визажистлар учун кўп маблағ сарфлаши керак эди. Сабаби уларнинг кунлик хизмати 11 минг долларни ташкил этган. Аммо харажатларнинг энг қиммати космик кема бўлиб, у айнан клип учун 65 минг долларга қурилган. Умумий қилиб айтганда, клип учун 7 000 000 доллар пул сарфланган.

«Die Another Day» − Мадонна (6 100 000 доллар)

Маълум бўлишича, клипга аслида бундан ҳам кўпроқ пул сарфланган бўлиши мумкин. Чунки 2002 йилда суратга олинган клип унинг собиқ турмуш ўртоғи Гай Ричининг «Карталар, пул ва икки ствол» картинасига қараганда қимматга тушган. Айтганча, хонанда қўшиқни Metro-Goldwyn-Mayer’нинг илтимосига кўра Жеймс Бонд ҳақидаги фильм учун саундтрек сифатида ёзган.

Express Yourself − Мадонна (5 000 000 доллар)

Бу сафар Мадонна режиссёр Дэвид Фитчэр билан ҳамкорликда ишлади. Ушбу клип намойиши 6 йил давомида энг яхши клип мақомини сақлаб турган.

Bedtime Story − Мадонна (5 000 000 доллар)

Композициянинг яратилишида Борк ҳам иштирок этган бўлиб, клип чиндан ҳам ўзига хос тарзда ишланган. Клипни суратга олиш 7 кун давом этган, аммо монтаж ишлари учун бир ярим ой вақт сарфланган.

Black оr White − Майкл Жексон (4 000 000 доллар)

Мазкур клипда «Уйда ёлғиз» фильми юлдузи Маколей Калкинни учратиш мумкин. Эҳтимол, клипга сарфланган пул, асосан, шер учун ажратилган бўлиши мумкин. Шунга қарамай, клип тўлиқ қабул қилинмаган ва экранларда фақат унинг дастлабки 6 дақиқаси намойиш этилган.

Estranged − Guns N’Roses (4 000 000 доллар)

Жексон ва Мадоннадан сўнг ўринни N’Roses эгаллади. Унинг клипида самолёт, кема, шунингдек, сувга шўнғиш учун 4 миллион доллар пул сарфланган.

Victory − Puff Daddy (2 700 000 доллар)

Ушбу тарона ҳам энг қиммат клиплар бўйича етакчи ўринни эгалламоқда. Клипда жуда ҳам мураккаб саҳналар мавжуд бўлиб, бир неча гуруҳ каскадёрлар ҳам иштирок этган. Албатта, улар яхшигина ҳақ эвазига иштирок этган. Шунингдек, самолёт ва унинг портлаши учун 55 000 доллар сарф этилган.

Too Legit to Quit − MC Hammer (2 500 000 доллар)

Америкалик рэпер МC Hammer клип учун 2 500 000 доллар миқдорда пул сарфлади. Натижада эса ушбу клип унинг энг ёмон асари сифатида қабул қилинди. Шунга қарамай, ҳеч бўлмаганда тарона энг қиммат клиплар рўйхатидан жой олган.

Heartbreaker − Мэрайя Кэри ( 2 500 000 доллар)

Мерайянинг ҳар бир қўшиғи машҳур бўлишига қарамай, у айнан Heartbreaker композицияси учун катта маблағ сарфлашга қарор қилган. У клип суратга олинадиган жой ва кинотеатрни 140 минг долларга, анимация учун эса 80 минг доллар сарфлаган.

What’s It Gonna Be − Баста Раймс ва Жанет Жексон (2 400 000 доллар)

Клип қаҳрамонлари учун махсус эффектлар учун камида 20 минг доллар сарфланган. Албатта, суратга олиш жараёни ва монтаж учун ҳам етарлича маблағ тикилган ва бу клипнинг муваффақиятга эришишига сабаб бўлган.