Дунёнинг турли бурчакларида 28 апрель куни олинган суратларни тақдим этамиз.
Пандемия сабаб фаолиятини тўхтатган Бавариядаги кафе ташқарисида ўтирган юмшоқ ўйинчоқлар. Баварияда пандемия сабаб жорий қилинган чекловлар сақланиб қолмоқда.
Фото: Getty Images
Мавзуга доир: Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» мажмуаси реконструкциядан сўнг қандай кўринишга келиши ҳақида маълумот берилди (фото)
Тошкент метросининг «Новза» бекати томон туннел бўйлаб кетаётган одамлар. 28 апрель куни Чилонзор йўлида метро носозлик сабаб тўхтаб қолди. Шундан сўнг «Пахтакор» бекатидан Сергели томон ҳаракатланадиган махсус автобуслар йўлга қўйилди.
Фото: Telegram
Непалдаги бозорлардан бири одамлар билан гавжум. Ҳозирда мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини кузатилмоқда.
Фото: «ТАСС»
Португалиянинг Арока муниципалитетида жойлашган дунёдаги энг узун пиёдалар осма кўприги 3 май куни очилади.
Фото: EPA
Тошкент вилоятидаги Зангиота-2 ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимида ётган беморга ёрдам кўрсатаётган шифокор.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Римдаги Alitalia авиакомпанияси ишчилари компания ходимларини бир қисми ишдан бўшатилишига қарши намойиш вақтида полиция билан тўқнашди.
Фото: EPA
Мумбай кўчаларидаги деворга чизилган граффити. Ҳиндистон аҳолиси уйида ҳам тиббий ниқобларини тақишга чақирилмоқда, айниқса, оилада коронавирус билан касалланган бемор бўлса.
Фото: «ТАСС»
Британиянинг 1 центлик пушти Гвиана почта маркаси Нью-Йоркдаги Sotheby’s аукцион савдоларида сотувга қўйилди. Марканинг тахминий қиймати 10 дан 15 миллион долларгача баҳоланмоқда.
Фото: EPA
Ишчи қамоқдаги мухолифат лидери Алексей Навальнийнинг Санкт-Петербургдаги деворга чизилган расми устидан бўёқ тортмоқда. Расм ёнига «Янги давр қаҳрамони» деб ёзиб қўйилган.
Фото: Reuters
Нью-Деҳлидаги коронавирус қурбонлари жасадини ёқиш учун мўлжалланган крематорийда гулханлар орасидан югуриб ўтаётган ҳиндистонлик эркак.
Фото: Reuters
Сартарош Муҳаммад ал-Боужи Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳрида мижозининг сочини олмоқда.
Фото: Shutterstock
Мексикалик муҳожирлар Рио-Гранде дарёсини кесиб отиб, Техас штатидаги Рома шаҳри қирғоғида қайиқдан тушмоқда.
Фото: Reuters
Шифокор Луижи Лаури 96 ёшли Патризия Камбонинг уйида Pfizer вакцинасини эмлаш учун тайёрламоқда.
Фото: AP Photo
Патриса Ревелла Шимолий Каролина штатида Эндрю Брауннинг полиция томонидан ўлдирилишига қарши норозилик намойиши пайтида полициячиларга қараб гапирмоқда.
Фото: Getty Images
Чилининг Сантьяго шаҳрида камалак рангида бўялган Пасео Бандера кўчасидан ўтиб бораётган аёл.
Фото: AP Photo
Ҳокимиятни эгаллаб олган ҳарбийлар томонидан давлат тўнтарилишига қарши норозилик намойиши пайтида ўлдирилган болаларга ишора қилувчи Мьянмадаги Мьичина шаҳрида жойлашган ўрта мактаб дарвозасига илинган қизил доғлар билан қопланган ўқувчилар кийимлари.
Фото: Citizen Journalist
Сингапур ҳайвонот боғига БААнинг Ал Бустан зоология марказидан бир жуфт ҳинд каркидони олиб келинди. Суратда шу каркидонларнинг бирига мева бераётган ҳайвонот боғи ходими.
Фото: EPA
Аввалги кунларнинг фотогалереялари:
- «Осмон»даги бассейн, музқаймоқхўр вазир, тоғдаги «иблис». 27 апрель суратлари
- Рамазон тўлин ойи, ёқилаётган жасадлар, Toyota Camry билан тақдирланган итбоқар. 26 апрель суратлари
- Совқотган биринчи хоним, Олимпиадага кетаётган улкан қўғирчоқ, бузоқчани озиқлантираётган бош вазир. 23 апрель суратлари
- «Қотил» Путин, АҚШ базасидаги ўзбек аскари, икки бошли бузоқча. 22 апрель суратлари
- Йиртқичлардан қочаётган Пумба, коронавирусга қарши курашаётган Spider-man
- , ёқиб юборилган жасадлар. 21 апрель суратлари
- Тошкентда чаққан чақмоқ, Рамазон нишолдаси, парвоз қилаётган сёрфингчи. 20 апрель суратлари
- Ўзбекистонга келган учинчи вакцина, Ғалаба парадига тайёргарлик, актёрлар «қўзғолони». Ҳафта суратлари