Француз кино ижодкорлари томонидан суратга олинган «Такси» фильми кўплаб мамлакатларда машҳурликка эришган. Хўш, кино юлдузларининг қалбини кимлар забт этганини билишни хоҳлайсизми?

Фото: Cosmopolitan

Сами Насери

Фото: Cosmopolitan

Такси ҳайдовчиси Даниэль бутун дунё бўйлаб мухлислар орттирди. Актёр машҳурликка эришганида ёш бўлишига қарамай, шахсий муносабатларга вақт ажратмаган. 1995 йилдаги қилмиши учун қамалиб чиққан ва Ницца шаҳрига кўчиб ўтган. У дастлаб Салли исмли қиз билан яқин муносабатда бўлган ва тез орада уларнинг Жулиан исмли ўғли дунёга келди. Жуфтлик кўп ўтмай айрилишга қарор қилган бўлса-да, ўғли учун дўстона муносабатни сақлаб қолган.

Актёр орадан 10 йил ўтиб яна ўз бахтини топди. У энди актриса Мари Гийярни танлаган эди. Уларнинг турмушини бутунлай мукаммал деб атаб бўлмаса-да, жуфтлик ҳамон бирга.

 Марион Котийяр

Фото: Cosmopolitan

Ёш актриса дастлаб қизи, кейинчалик бош қаҳрамон рафиқаси ролини ижро этган. Актрисанинг шахсий ҳаётида ҳаммаси кўнгилдагидек. У кўп йиллардан буён актёр Гийом Кане билан бир оила бўлиб яшаб келмоқда. 2011 йилда жуфтликнинг қизи дунёга келган. Шунингдек, уни Брэд Питт билан яқин муносабатда эканлиги ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалган. Ҳаттоки актёрнинг Анжелина Жоли билан ажрашишига Марионни ҳам сабаб қилиб кўрсатишган. Аммо актриса 2017 йилда иккинчи фарзандини кутаётганини ошкор қилган ва тез орада қизини дунёга келтирган.

Фредерик Дифенталь

Фото: Cosmopolitan

Актёрнинг Эмильен роли учун кўпчилик унинг мухлисига айланди. Унинг қаҳрамони ҳамиша кулгили вазиятларда пайдо бўлар эди. Актёрнинг ўзи эса икки маротаба турмушидан ажраган. Унинг биринчи танлови актриса Клер Кейм эди. Уч йиллик оилавий ҳаётдан сўнг жуфтлик ажрашди. Орадан икки йил ўтиб у тақдирини Гвендолин Амон билан боғлади. 2016 йилга келиб актёр яна ёлғиз қолган. 2018 йилдан бери эса у мафтункор модель билан Жьюл исмли қизини тарбиялаб келмоқда.

Эмма Сьоберг

Фото: Cosmopolitan

Актриса фильмда Петра қаҳрамонини гавдалантирган. У гарчи картинада Фредерикнинг рафиқаси ролини ижро этган бўлса-да, ҳақиқий ҳаётда уларни фақат дўстлик боғлайди. Актриса швед кино танқидчиси Ганс Виклунд билан оила қурган. Жуфтликнинг Тайра исмли қизи ва Элис исмли ўғли бор. 2016 йилда уларнинг ажрашганлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган, аммо ҳамон улар биргаликда ҳаёт кечирмоқда.

Эдуард Монтут

Фото: Cosmopolitan

Актёр фильмда Ален исмли полиция инспектори ролини ўйнаган. Актёрнинг Лубна исмли моделдан Наил исмли ўғил кўргани маълум. Эндиликда эса у ишбилармон Дебора билан биргаликда яшайди.