Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Алишер Узоқов ҳамкасб дўсти Адиз Ражабовни соғинганини ёзди.

Фото: Instagram

Оиласи билан Лондонда яшайдиган хонанда Севара Назархон қизи Имон Анварнинг туғилган куни муносабати билан унинг синфдошларига ширинликлар тарқатди.

Баҳора Арслонова лолақизғалдоқлар ушлаб тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Шоҳруҳхон, Асал Шодиева, Шаҳло Зоирова ҳамда унинг турмуш ўртоғи Шарм аш-Шайхга дам олгани кетди.

Райҳон эгизак ўғилларининг туғилган кунидаги суратни фолловерлари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Ижтимоий тармоқларда Ўзбек миллий академик драма театри жамоаси ҳамкасбларига кўтаринки кайфият бахш этиш учун уларни олқишлар билан кутиб олаётгани акс этган видео тарқалди.

Турк актрисаси Неслиҳан Атагул ҳам мухлисларини янги сурат билан хушнуд этди.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева хайрия акцияси доирасида кексалар уйида яшовчи инсонларга овқат ва ширинликлар тарқатди.

Муқаддас Саъдуллаева илиқ сўзлар акс садоси инсон қалбида узоқ вақт яшашини ёзди.

Фото: Instagram

Лола Россиянинг нотекис йўлларида турмуш ўртоғи билан сайр қилди. Лой йўлда эр-хотин ўтирган баги (унча катта бўлмаган, нотекис йўлларда юришга мўлжалланган автомобиль) ағдарилиб кетай деди. Хонанда қўрқувдан қичқириб юборди.