Июнь ўрталарида Миланда Team Rafanelli жамоаси учун Italtecnica фирмаси томонидан 2000 йилда ишлаб чиқарилган иккита Ferrari 550 GТ1 спорткаридан бири аукцион орқали сотувга қўйилади. 21 йиллик автомобиль бугунги кунга қадар 16 та пойгада иштирок этган, деб хабар беради Motor.

Фото: Sotheby’s

Ferrari компаниясининг ўзи йирик олд моторли 550 Мaronellо купесидан автоспортда фойдаланишни режалаштирмаган. Аммо айрим хусусий жамоалар 12 цилиндрли двигателга эга ушбу кучли спорткарни пойга учун муваффақиятли автомобиль деб топган.

Ёрқин кўк рангли спорткар 2001 йилги мавсум олдидан Italtecnica фирмаси томонидан Team Rafanelli жамоаси FIА GТ пойгалар сериясига қатнашиши учун яратилган. Унинг асосини кузов рақами ZFFZR49B000115811 бўлган оддий серияли Ferrari 550 ташкил этади.

Фото: Sotheby’s

V12 двигателига жиддий ўзгартириш киритилган — ишчи ҳажми 5,5 дан олти литргача кўтарилган ва индивидуал ёқилғи клапанли оригинал тизим ўрнатилган. Максимал қуввати дақиқасига 6250 айланишда 585 от кучини тақдим этади — дақиқасига 4700 айланишда 750 Нм. Узатмалар қутиси секвентал типли Hewland пойга агрегатига алмаштирилган. Аэродинамик таянчи углепластикдан тайёрланган. Автомобиль оғирлиги 1100 килограммга қадар камайтирилган — бу серияли Ferrari’дан 590 килограммга енгил демак.

Фото: Sotheby’s

2001 йилда қизил рангда бўлган автомобилни италиялик пойгачилар Эммануэль Насетти ва Миммо Шиаттарелла бошқарган. Улар финишга уч маротаба тўртинчи ва бир марта бешинчи бўлиб етиб келган.

Пойга мавсуми якунлангач болидни Италиянинг Dart Racing компанияси сотиб олган: автомобилга JAS Motorssport фирмаси томонидан бироз ўзгартириш киритилган ва ўшанда у Red Bull логотипли кўк рангга эга бўлган. 2002 йилда FIA GТ сериясида Луки Риччителли ва австралиялик фахрий Дитер Кестер бошқарган — бироқ омадсиз уриниш бўлган.

Фото: Sotheby’s

Фото: Sotheby’s

Шундан сўнг, машина яна ўз эгасини алмаштирган — уни Франциянинг JMB Racing жамоаси сотиб олган. 2003 йилги FIA GT’да ҳам автомобиль муваффақиятсиз иштирок этган: олтида босқичда битта финиш.

Фото: Sotheby’s

Фото: Sotheby’s

Фото: Sotheby’s

Ҳозирга қадар бироз реставрация қилинган автомобиль 2,1—2,6 миллион долларга баҳоланмоқда.

Аввалроқ АҚШда ярим аср гаражда сақланган ноёб Ferrari 2,5 миллион долларга сотилаётгани тўғрисида хабар берилганди.