Telegram’даги «Эхо Узбекистана» каналида Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳарида автомобиллар тирбандлиги акс этган суратлар эълон қилинди.

Фото: Telegram / «Эхо Узбекистана»

Эълон қилинган суратларда тирбандлик, асосан, Damas автомобилларидан иборат эканини кўриш мумкин.

Фото: Telegram / «Эхо Узбекистана»

Ўзбекистонда Damas’ларнинг жуда кўплигини кўрсатувчи фото ва видеолар бундан аввал ҳам эълон қилинган. Хусусан, «Damasистон» деб номланган фото ижтимоий тармоқлардаги энг оммабоп суратлардан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, UzAuto Motors 2021 йил январь–март ойларида 44,4 минг дона автомобиль ишлаб чиқарган. Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 40,2 фоизга камайган бўлиб, бунда Damas ишлаб чиқариш ҳажми 7,1 фоизга (12,9 мингдан 12 минггача) камайган.