The Wall Street Journal нашри журналисти Алекс Жанин ўзининг Twitter’даги саҳифасида актёр Вуди Харрельсоннинг унга кўчаётганида тасодифан қандай ёрдам кўрсатганлиги ҳақидаги ҳикояси билан бўлишди, деб ёзади Esquire.

Фото: Esquire

«Вуди Харрельсон бугун квартирадан кўчишимизга ёрдам берди. Сени яхши кўраман, Нью-Йорк», – дея Жанин актёр билан тувакдаги гулни кўтариб кетишда ёрдам бераётгани акс этган суратни изоҳлади. Журналистнинг сўзларига кўра, актёр гулларни тез-тез суғоришни маслаҳат берган. Вудининг сурати билан журналистнинг твити аллақачон ярим миллиондан ортиқ лайк тўплаган ва 24 минг марта улашилган.

«Мен велосипедимни юк машинасига олиб кетаётган эдим, ўша пайтда у дўкондан чиқиб, велосипедларни ижарага берадиган энг яқин станция қаерда эканлигини сўради. Биз бироз суҳбатлашдик ва у бизга ёрдам беришни таклиф қилди. Биз рад этдик, лекин у туриб олди, у шундай меҳрибон», – дейди Жанин.

Фото: Esquire

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу воқеадан хурсанд бўлди, аммо баъзилари актёрнинг бўйига эътибор қаратиб, бунга шубҳа ҳам қилди. Актёр қиз билан таққосланганда жуда паст бўйли бўлиб кўринган эди.

Маълум бўлишича, Жанин ҳақиқатан ҳам Вуди билан деярли бир хил баландликда. Журналист изоҳларда унинг бўйи 176, Харрельсонники эса 177 сантиметр деб жавоб берган. Шунингдек, Twitter фойдаланувчилари ҳам шарҳларда Харрельсоннинг одамлар билан осонгина киришиб кетган ҳолатларини эсга олди:

«У жуда ёқимтой инсон. Кўп йиллар аввал Майамида бўлиб ўтган кинофестивалда бирга ишлаганмиз», – ёзади @shollins77.

«Вуди Харрельсон фавқулодда қобилият эгаси. У суратга тушаётган жараёнда ҳам хавфсизлиги мавжуд бўлмаган спорт залига кириб борган ва ҳамма билан машқ қилган. Албатта, таниқли актёрлардан фарқли ўлароқ», – дейди @wthentix.