Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 4 май куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар «Реклама тўғрисида»ги янги қонунни кўриб чиқди, деб хабар бермоқда палата матбуот хизмати.

Фото: «Дарё»

Ҳужжатга кўра, дори воситасини таниқли шахс, тиббиёт ходими ёки ташқи кўриниши шифокорнинг ташқи қиёфасига ўхшаш шахс иштирокида реклама қилиш та’қиқланмоқда.

Шунингдек, алкоголь маҳсулотлари рекламаси тақиқланиши кутилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг октябрида Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган кўпикланадиган ва табиий виноларнинг рекламасига рухсат бериш таклиф қилинганди.