Пулингизни фойдали сармояга киритмоқчимисиз? Бунда сизга Ўзбекистондаги етакчи банклардан бири бўлган, «Халқ банки» ёрдам беради. Манфаатли сармояни очинг ва ҳар ой ўз маблағингизни кўпайтиринг.

«Янада қулай» – бу жисмоний шахслар учун мўлжалланган янги омонат тури бўлиб, уни паспорт билан банкка келгач очиш мумкин. Пулингизни йиллик — 21,6 фоиз ставка билан сезиларли даражада кўпайтиринг. Омонат 13 ой муддатга очилади, бунда пулингизни қисман ечиб олиш имконияти мавжуд эмас.

Ҳар ой омонатдан олинадиган фоизларни кунлик харажатларингизга сарфлашингиз мумкин. Бошланғич бадал 1 000 000 сўмни ташкил этади, 13 ой давомида қўшимча кирим қилиш имконияти йўқ.

Сиз янги хизматни «Халқ банки»нинг исталган филиалидан олишингиз мумкин. Ҳозирги кунда республика бўйича 197 та филиал жойлашган.

Агар сиз банкка қўйилган маблағингизни сақлаш муддатидан олдин талаб қилиб олишни истасангиз, у ҳолда фоизлар омонат шартларига мувофиқ қайта ҳисоблаб чиқилади. 3 ой учун – йиллик 18 фоиз, 6 ойга – йиллик 19 фоиз , 9 ой давомида – йиллик 20 фоиз даромад тўлаб берилади.

Қимматбаҳо вақтингизни беҳуда сарфламанг! «Халқ банки»да фойдали омонат очинг ва даромадингизни бир неча баробар кўпайтиринг.

Батафсил маълумот учун: 1106 / +99871 210 20 02

Веб-сайт: xb.uz

E-mail: info@xb.uz

Telegram канал: https://t.me/xalqbankinfo

Telegram-бот: https://t.me/xbInfo_bot

Telegram-бот call center: https://t.me/xalqbankcall_bot

Facebook: Xalq Banki

Instagram: xalqbankinfo

Реклама ҳуқуқи асосида.