Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб баҳси доирасида «Челси»га қарши кечадиган учрашув учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Фото: Twitter/@realmadrid

Зинедин Зидан қайдномага 23 нафар футболчини киритди. Ҳимоячилар Дани Карвахаль, Рафаэл Варан ва ярим ҳимоячи Лукас Васкес жароҳат туфайли ўйинда иштирок этолмайди. Серхио Рамос ва Ферлан Менди жароҳатдан фориғ бўлиб, сафга қайтган.

«Челси» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 5 майдан 6 майга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.

«Реал»нинг қайдномаси билан танишинг:

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе;

Ҳимоячилар:  Эдер Милитао, Серхио Рамос, Начо, Марсело, Альваро Одриосола, Ферлан Менди, Мигел Гутьеррес;

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско, Серхио Аррибас, Бланко;

Ҳужумчилар: Эден Азар, Карим Бензема, Марко Асенсио, Винисиус Жуниор, Мариано Диас, Родриго Гоэс.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!