Қуёшни яқин масофадан туриб ўрганишга мўлжалланган Parker Solar Probe космик аппарати ўзининг тезлик рекордини янгилаб, инсон томонидан яратилган энг тезкор объектлигича қолмоқда, деб хабар беради IXBT.

Фото: IXBT

Бир неча кун олдин зонд Қуёшга 10 миллион километр масофагача яқинлашди. Юлдузга яқинлашиш вақтида космик аппаратнинг энг юқори тезлиги 150 километр/сонияни ташкил этган (Қуёшга нисбатан).

Таққослаш учун, New Horizons аппарати ўз вақтида сониясига 16 километр тезликда ҳаракатланиб, рекорд ўрнатган эди. Parker Solar Probe’нинг рекорд у Қуёш атрофида гравитацион манёврларни амалга ошириши билан изоҳланмоқда, New Horizons эса ўз тезлигига фақатгина двигатели шарофати билан эришган.

Мазкур рекорд Parker Solar Probe учун сўнгги бўлмаслиги керак. Аппарат ҳозирга қадар Қуёш атрофида режалаштирилган 24 марта айланишнинг саккизтасини амалга оширган холос. Миссияси якунида зонд юлдузга 6,2—6,4 миллион километр оралиқда яқинлашиши ва тезлигини 200 километр/сонияга чиқариши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Parker Solar Probe зонди рекорд даражадаги яқин масофадан Қуёш атмосферасининг суратини юборганди.