Таниқли хорижлик блогер ва YouTube’даги Unbox Therapy каналининг муаллифи 2021 йилнинг кузида тақдим этилиши кутилаётган янги iPhone Pro Max’нинг прототипи тасвирланган видео билан бўлишди. Ушбу макет интернетда тарқалган чизмалар асосида яратилган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Кадр: YouTube

Роликда iPhone 13 Pro Max ўтган йилги 12 Pro Max’нинг тўғридан-тўғри авлодига айланади. Янги смартфон худди ўша диагоналга эга бўлади, бироқ анча ихчам қирқим — дисплейдаги «қош»нинг бир неча миллиметрга кичрайгани сабаб унинг майдони бироз ошади.

Шу билан бирга, смартфон анча қалинлашади, айниқса, камералар соҳаси — 16,99 миллиметрга етади (12 Pro Max’нинг бу жойи 14,1 миллиметрга тенг). Ўзаро таққосланган икки моделга оид батафсил маълумотлар билан қуйидаги видео орқали танишиш мумкин:

Қолган жиҳатлари билан iPhone 13 Pro Max’нинг дизайни катта ўзгаришга учрамайди — пўлат корпусли, четлари қиррали ва массив камералар моделига эга эски дизайн.

Кадр: YouTube

Аммо iPhone 13 Pro Max’га оддий 13 Pro’даги каби 120 герцли янгиланиш частотасига эга янги авлод дисплейлари ўрнатилади. Бу каби частотага эга матрицалар анчадан буён iPad планшетларига қўйиб келинмоқда, бироқ смартфонларга у 2021 йилда насиб этади.

Аввалроқ iPhone 13 Pro Max улкан камера ва бироз қалин корпусга эга бўлиши, iPhone 13 Pro’да бармоқ изига қарши қоплама пайдо бўлиши тўғрисида хабар берилганди.