Дунёнинг турли бурчакларида 11 май куни олинган суратларни тақдим этамиз.

Уч ёшли сўфий дарвеш раққоси Анас ал-Ҳаррат Дамашқнинг эски шаҳри Шоҳгур туманидаги ресторанда оила аъзолари билан рақсга тушмоқда. Ҳарратлар сўфийларнинг маросимини сақлаб қолишга интилаётган энг йирик Дамашқ оилаларидан бири.

Фото: AFP

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида дунёдаги энг катта қўлёзма Қуръони карим саҳифасини қўлда кўчириш ишлари якунига етди. Саҳифани марказ хаттоти, Тошкент Ислом институти битирувчиси Нажмиддин Фаёзий Нуриддин ўғли 6 ой мобайнида кўчирган. Ушбу Қуръон саҳифаси Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиши мумкин.

Фото: Facebook / Шоазим Миноваров

Табиий офатларнинг олдини олиш миллий кунида Хитой мактабларида ўтказилган машғулот жараёнлари.

Фото: Getty Images

Британиянинг Блэкпул шаҳридаги Мадам Туссоднинг мум ҳайкаллари музейи очилишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Фото: PA

Исроил ҳарбийси олдида турган фаластинлик. Исроил ва Фаластин ўртасидаги можаро ҳукуматнинг Қуддусдаги «Шайх Жарроҳ» маҳалласидан бир неча фаластинлик оилаларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори, шунингдек, Қуддус куни Рамазон ойига тўғри келганлиги сабабли Маъбад тоғига кириш чекловлари ортидан авж олди.

Фото: EPA

Хитойда тиббиёт институтини тамомлаган ҳамширалар битирув маросимида қатнашяпти.

Фото: Getty Images

Калифорния штатидаги Провиденс Сент-Жозеф тиббиёт марказида коронавирус оқибатида вафот этганларнинг хотирасига бағишланган тадбир давомида капалаклар учирилди.

Фото: AP Photo

Россиянинг Қозон шаҳридаги 175-сонли мактабда 11 май куни эрталаб отишма содир бўлди. Отишмада камида 11 киши ҳалок бўлди, 32 нафар одам жабрланди, улардан 16 нафари касалхонада.

Фото: «ТАСС»

Испаниянинг Севилья шаҳрида Ғарбий Нил вирусининг олдини олиш ишлари бошланди.

Фото: EPA

Хамаснинг Масжид ул-Ақсодан Исроил хавфсизлик кучларини олиб чиқиб кетиши учун белгилаган ультиматум муддати тугагандан сўнг Ғазо секторидан Исроил томонига отилаётган ракеталар.

Фото: Getty Images

Индонезиялик аёл байрамдан олдин бозор қилиб қайтмоқда. Шу кунларда бутун дунё мусулмонлари Рамазон ҳайити байрамини нишонлашга тайёргарлик кўряпти.

Фото: AP Photo

Прагада коронавирус пандемияси қурбонларини хотирлаш учун шам ёқиб чиқаётган аёл.

Фото: Reuters

Буюк Британия қироличаси Елизавета II парламентнинг янги сессияси очилишида ўз тахтидан нутқини сўзлади.

Фото: Getty Images

Исроил ва Хамас ўртасидаги зиддият пайтида портлашда ҳалок бўлган 11 ёшли Ҳусайн Ҳамаднинг қариндошлари мотам тутмоқда.

Фото: AP Photo

Москвадаги «Янги Третьяков» галереяси деворида рассом Александр Купаляннинг эскизи асосида деворий расм чизиш жараёни. Бу ерга ҳар куни истаган киши келиб, арт-объектни яратиш жараёнини кузатиши мумкин.

Фото: «ТАСС»

Англиянинг Дорсет шаҳридаги оққушлар яшайдиган колонияда яқинда туғилган оққуш полапони ва унинг онаси.

Фото: Getty Images

Венесуэладан бошпана излаб келаётган муҳожирлар Рио-Гранде дарёсини кечиб, Мексикадан АҚШ томонга ўтяпти.

Фото: Reuters

10 май куни мактаб ташқарисида бомба юкланган автомашинанинг портлаши оқибатида жароҳат олган ўқувчилардан бири, 14 ёшли Руқия Бахши Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги касалхонада даволанмоқда.

Фото: Reuters

Индонезиянинг Бали оролида полиция ходими ва миллий кийимдаги раққоса одамларга COVID-19 касаллигининг олдини олиш бўйича маълумот беряпти.

Фото: EPA

Пианиночи Жузеппе Калифано Римдаги Appia Antica археологик боғи ичида шам ёруғида концерт уюштирмоқда.

Фото: Reuters