Фарғонада 6 кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ икки Собалт иштирокида содир бўлгани, қурбонлар орасида етти ойлик чақалоқ ҳам борлиги маълум бўлди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 10 май куни Бухоро вилояти, Вобкент туманида яшовчи Б.Қ. бошқарувидаги Cobalt Тошкент—Ўш йўлининг Ёзёвон тумани «Гулистон» МФЙ ҳудудидан ўтаётганда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Д.С.нинг Cobalt автомашинаси билан тўқнашган.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Оқибатда олти киши тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида ҳалок этган. Яна тўрт киши туман шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Уларнинг аҳволи оғирлиги маълум қилинган.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги Lacetti Damas’га урилгани оқибатда уч киши ҳалок бўлди, Қаршида содир бўлган ЙТҲда эса 29 ёшли ҳайдовчи ва унинг 5 ёшли қизи вафот этгани хабар берилганди.