Яқин Шарқ май ойи ўрталарида Фаластин-Исроил можаросининг 2014 йилдан кейинги энг авж палласини бошдан кечирди. Қуддуснинг ал-Ақсо масжидида Исроил полицияси ва фаластинликлар ўртасидаги тўқнашувлардан сўнг Ғазо секторини назорат қилувчи HAMAS гуруҳи Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини бошлади. Бунга жавобан Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Фаластин ҳудудларига авиазарбалар йўллади. Мазкур ҳужумлар оқибатида 12 май ҳолатига кўра, 40 киши — Ғазода 35, Исроилда беш киши ҳалок бўлди.

Ғазо секторида вайрон бўлган уй

Фото: AFP

Хавфсизлик ходими Тель-Авив атрофидаги ракета тушган уйни кўздан кечирмоқда

Фото: AFP

Ғазодан отилган ракета туфайли зарар кўрган дўкон ва унинг эгаси

Фото: AFP

Автобус Ғазо секторидан отилган ракетага учраб, бутунлай ёниб кетди.

Фото: LETA

Ғазо аҳолиси Исроил ҳаво ҳужумидан зарар кўрган уйни кўздан кечирмоқда

Фото: AFP

Қутқарувчилар Ғазодаги уйлардан бирида яшовчи фуқарони эвакуация қилмоқда

Фото: AP Photo

Фаластинлик аёллар Исроил авиазарбасидан вайрон бўлган бинода

Фото: AFP

Ғазодаги ағдарилиб кетган машина

Фото: Reuters

HAMASнинг Ашкелон шаҳрига йўллаган ракета зарбаси оқибатлари

Фото: AFP