Лондон жануби-ғарбидан оқиб ўтувчи Темза дарёсидаги шлюзга (тўғонлардаги сув дарвозаси) кичик кит тиқилиб қолди, деб хабар беради Esquire.

Фото: Unsplash

Узунлиги тўрт метр келадиган кит боласи сув сатҳининг пасайиши вақтида Ричмонддаги шлюзда пайдо бўлган. Уни 9 май куни соат 19:00 ларда пайқаб қолишган. Қутқарувчилар воқеа жойига тахминан соат 21:00 да етиб келган.

Китни қутқариш ишларига Қироллик қутқарув қайиқчилари миллий институти вакиллари, шунингдек, ўт ўчирувчилар, полицияси ва ғаввослар жалб этилган. Қутқарув ишлари беш соатга яқин давом этган.

Қутқарувчиар етиб келгунига қадар порт ходимлари китнинг устида шлангдан сув қуйиб турган, шлюзни эса сувга тўлдиришга уринишган.

Китни қутқариш жараёнини ўнлаб гувоҳлар кузатган, кўпчилик ҳолатни фото ва видеога олган.

Охир-оқибат кит хавфсиз жойга кўчирилган ва ветеринарлар унинг аҳволини баҳолаган. Маълум қилинишича, китга бироз жароҳат етган.