Facebook асосчиси Марк Цукерберг Макс ва Биткоин лақабли иккита эчкиси борлигини маълум қилди. Бир неча соат ичида унинг постига ижтимоий тармоқнинг ярим миллионга яқин фойдаланувчиси лайк босган, 227 мингдан ортиқ изоҳ қолдирилган, деб хабар беради Esquire.

Фото: Facebook / Mark Zuckerberg

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Twitter асосчиси Жек Дорси Facebook асосчиларидан бири Марк Цукерберг аккаунтига обунани ҳаммага обуначилари кўрадиган қилиб бекор қилганди. Ундан бунинг сабаби сўралганда Twitter матбуот хизмати ўтган йили икки IТ етакчилари ўртасида келишмовчиликка сабаб бўлган ҳайвон — эчки эможисини юборган.

Қайд этилишича, ўтган йили эчки ҳақиқатан ҳам уларнинг ўрталарига совуқчилик тушишига сабаб бўлган. Шу йилнинг январь ойида Twitter асосчиси интервью бериб, унда Facebook раҳбари билан энг эсда қоларли учрашуви ҳақида гапириб берган. Унинг айтишича, Цукерберг ўз қўллари билан эчкини ўлдирган. Кейин эса ундан кечки таом тайёрланиб, дастурхонга тортилган. Ижтимоий тармоқнинг расмий аккаунти ушбу ҳаракатга эчкилар эможиси орқали изоҳ берганди.

Скриншот: Twitter Cоmms

2011 йилда Цукерберг Fortuna журналига берган интервьюсида фақат ўзи ўлдирган ҳайвонларни ейишини маълум қилган. «Мен кўпроқ фойдали егуликларни тановул қила бошладим ҳамда деҳқончилик ва чорвачилик ҳақида кўп нарсаларни билиб олдим… Ўйлашимча, одамлар еяётган нарсаси қаердан келаётганини инкор этмаган ҳолда шу егуликнинг борлигига шукр қилишлари керак», — деган эди Цукерберг.