Тожикистонда 11 май куни кучли ёмғир туфайли Хатлон вилоятининг бир қатор туманлари ва республикага бўйсунадиган туманлар ҳудудида содир бўлган сел тошқинида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳукумат ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси қўмитасининг матбуот марказига таяниб, Asia-Plus хабар берди.

Фото: Asia-Plus

Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Хатлон вилояти Шамсиддиний Шохин туманида содир бўлган табиий офат натижасида тошқин пайтида машинада бўлган 3 киши ҳалок бўлган.

Шунингдек, Кўлоб шаҳрида 3 киши вафот этган, улардан икки нафари фалокат пайтида машинада бўлган, яна бири сувда оқиб кетган. Ҳисор шаҳрида пода боқаётган киши ҳам ҳалок бўлган, дея хабар берди Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот котиби.

Табиий офат натижасида иншоотларининг бузилиши, шунингдек, йўлнинг ювилиб кетиши қайд этилган.

Фото: Asia-Plus

Фото: Asia-Plus

Фото: Asia-Plus

Фото: Asia-Plus

Фото: Asia-Plus

Фото: Asia-Plus

Матбуот хизмати котиби таъкидлашича, Тожикистон президенти номидан республика бош вазири Кохир Расулзода бошчилигидаги табиий офатларнинг зарарини аниқлаш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилган.

Комиссия таркибига ички ишлар вазири, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси қўмитаси раҳбарлари, мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари киритилган.

Шунингдек, Қирғизистонда ҳам сел туфайли бир нечта қишлоқ ва йўлларни сув босди.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати 11 май куни Қора-Кулжа вилоятида Оқ-Қия, Сариқ-Булоқ ва Қора-Қўчқор қишлоқларидаги уйларнинг ҳовлиларини сув босгани ҳақида хабар берди.

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Фото: Kloop

Аввалроқ 8 май куни кучли ёмғирдан кейин юзага келган тошқинлар мазкур қишлоқларда йўллар ва ариқларни тўлдирган эди. Сел Мирзаке — Қора-Кулжа —Алайку йўлинининг бир қисмига ҳам таъсир қилган.

Воқеа жойида полиция ходимлари, қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар, жами 50 дан ортиқ киши иш олиб бормоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, Мирзаке — Қора-Кулжа — Алайку йўли аллақачон очилган. Зарар етган қишлоқларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.