Хитойда беморларга тиш қўйишга қодир робот яратилди. Гаджет ҳозирча барча текширувлардан ўтган ва инсонларга тўғридан-тўғри хизмат кўрсатмоқда, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Кадр: YouTube

Таъкидланишича, имплантларни ўрнатишдаги хатолик 0,2-0,3 миллиметрни ташкил этади, бу эса тиббиётда норма ҳисобланади.

Робот дастурлаштирилган алгоритмлари ёрдамида автоном режимда ишлай олади.

Экспертларнинг айтишича, робот барибир стоматолог-инсон ўрнини эгаллай олмайди. Шифокор уни назорат қилиб туриши, беморга консультация бериши ҳамда қурилма девайсини тишни алмаштириш дастурига созлаши лозим.

Робот даволашда техник ишни амалга ошира олади, холос.

Аввалроқ Австралияда олма теришга қодир робот, Испанияда эса паэля тайёрлашга қодир дунёдаги биринчи робот-қўл яратилгани тўғрисида хабар берилганди.