Австралиянинг Qantas авиакомпанияси 26 май куни кечаси супер Ой ҳодисасини кузатиш мумкин бўлган рейс учун чипталар савдосини бошлади, деб хабар беради Esquire. Мазкур табиат ҳодисасида Ой Ерга максимал даражада яқинлашади.

Фото: Legion Media

Ушбу рейснинг эконом-классидаги ўрин учун 499 Австралия доллари (389 АҚШ доллари), премиум-эконом учун — 899 (700 доллар), бизнес-класс учун эса 1499 (1170 АҚШ доллари) доллар тўлаши лзоим. Бизнес-класс йўловчилари учун рейс аввалида коктейл кечаси ўтказилади, парвозни эса астроном изоҳлаб боради.

Boeing 787 самолёти ўз парвозини Сидней Халқаро аэропортидан бошлайди. Самолёт 13 километрга яқин баландликка кўтарилади, парвоз траекториясини учувчилар Ванесса Мосс астрономлари билан келишиб олади.

Март ойида Qantas авиакомпанияси йўловчилар қаерга учганликларини фақат қўниш вақтида биладиган «сирли рейсларни» йўлга қўйганди. Маълум қилинишича, парвозларнинг ҳар бири икки соатга яқин давом этади, саёҳат эса бир кунга мўлжалланган. Бу орқали компания ходимларни иш билан таъминлашни ва маҳаллий туроператорларни қўллаб-қувватлашни режалаштирганди.