Кўпчилик аёллар турмуш ўртоғидан кўпроқ пул топиши имконсиз деб ҳисоблайди. Қуйидаги юлдузлар эса бунинг янглиш тушунча эканини исботлайди.

Кети Перри ва Oрландo Блум

Фото: Woman’s Day.ru

Oрландo ҳам актёр сифатида машҳурликка эришган, аммо Кети эришган ютуқлари билан уни ортда қолдирган. Forbes версиясига кўра, бир неча марта энг кўп ҳақ тўланадиган аёллар рўйхатидан ўрин олган Перрининг молиявий аҳволи 2018 йилда 83 миллион долларга баҳоланган. «Узуклар ҳукмдори»даги ижроси омадли чиққан Блумнинг арсеналида, афсуски, сўнгги вақтда пичоққа илинадиган роллар йўқ.

Дуа Липа ва Анвар Ҳадид

Фото: Woman’s Day.ru

Қўшиқлари нафақат Британия, балки бутун дунёда машҳурликка эришиб улгурган хонанда Белла ва Жижи Ҳадидларнинг укаси Анвар билан учрашади. Анварнинг даромади 4 миллион, Дуаники эса 16 миллион долларни ташкил қилади.

Гвен Стефани ва Блейк Шелтон

Фото: Woman’s Day.ru

Гвен ва Блейкнинг даромади ўртасидаги фарқ унчалик катта эмас. Гвен No Doubt гуруҳи иштирокчилигидан яккахон ижрога ўтган, Шелтон эса кантри жанрида ижод қилган. Стефанининг молиявий аҳволи, тахминан, 150 миллион долларга, унинг қайлиғиники эса 100 миллионга баҳоланган.

Риз Уизерспун ва Жим Тот

Фото: Woman’s Day.ru

90 йиллардан ижоди гуллай бошлаган актриса йилдан йилга муваффақиятга эриша бошлаган. У «Катта-кичик ёлғон» сериалининг ҳар бир қисми учун 1 миллион доллар гонорар олган. Жим эса даромади билан Ризчалик мақтана олмайди.

Сара Жессика Паркер ва Мэттью Бродерик

Фото: Woman’s Day.ru

80 йиллардан суратга тушишни бошлаган Мэттью карьераси давомида етарлича пул топишга улгурган. Молиявий аҳволи 45 миллион долларга баҳоланадиган Бродеркнинг севгилиси Сара Паркер эса 100 миллион даромад билан мақтана олади.

Николь Кидман ва Кит Урбан

Фото: Woman’s Day.ru

Кит ҳам мусиқа оламида етарлича муваффақиятга эришганига қарамай, Николь пул топиш борасида ундан уддабуронроқ бўлган. Урбаннинг ҳисоб рақамида 75 миллион доллар бўлса, Кидманники ундан икки баравар кўп.

Жессика Альба ва Кеш Уоррен

Фото: Woman’s Day.ru

Карьерасини 1993 йилда бошлаган Жессика 2012 йилда молиявий аҳволи 1 миллиард долларга баҳоланган The Honest Company билан ҳамкорлик қила бошлаган. 2015 йилда Forbes Жессиканинг даромади, тахминан, 350 миллион долларни ташкил қилишини эълон қилган. У 2008 йилда 20 миллион атрофида маблағи бўлган Кеш Уорренга турмушга чиққан.

Кристен Белл ва Декс Шепард

Фото: Woman’с Day.ru

Кристен Белл ва Декс Шепард Голливуднинг бир-бирига содиқ ҳамда истеъдодли жуфтлиги саналади. Selebrity Net Worth маълумотига кўра, Белл турмиш ўртоғидан 8 миллион кўп пул топади. Беллнинг молиявий аҳволи 20 миллион, Шепардники эса 12 миллион.