Ўзбекистон ва дунё бўйлаб 13 май куни олинган суратларни намойиш қиламиз.

Албаниянинг Тирана шаҳрида Рамазон ҳайити намозини ўқиётган мусулмонлар.

Фото: Getty Images

Британияда 20 йилдан бери ҳавзада уй шароитида етиштирилаётган олтин орфе балиғини олиб кетаётган қарқара.

Фото: Legion Media

Зангиота тумани «Андалус» жоме масжидида Ўзбекистон байроғи кўринишидаги дўппида ҳайит намозини ўқиётган киши.

Фото: Facebook / Зиёдуллоҳ Кабир

Ёмғир вақтида Токиодаги чорраҳадан ўтаётган аёл.

Фото: AFP

Исроил ҳаво ҳужуми натижасида бўлаклари турли ерга сочилаётган Ғазодаги бино.

Фото: AP Photo

Бухородаги «Амир Музаффархон» масжидида Рамазон ҳайити намозини ўқишга йиғилган мусулмонлар.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

Марокашнинг Тарфая шаҳри қирғоқларида сёрфинг билан шуғулланиш учун келган талабалар.

Фото: Reuters

Нью-Йорк шаҳрининг Манхэттен туманида Исроил—Фаластин можаролари авж олганидан кейин Исроил консуллиги яқинидаги намойиш пайтида Фаластин байроғи тасвирланган юз ниқобини кийиб олиб, ушбу давлатни қўллаб–қувватлаётган православ яҳудий.

Фото: Reuters

Қоҳирадаги «Амр ибн ал-Ас» масжиди яқинида Рамазон ҳайити намозидан кейин болалар арғимчоқ учмоқда.

Фото: Reuters

Кембриждаги дарё устидан учиб кетаётган ғоз.

Фото: Reuters

Эфиопиянинг Аддис-Абеба шаҳрида ёш аёллар Рамазон ҳайити намозидан олдин суратга тушмоқда.

Фото: Getty Images

Будапештдаги Европа чемпионати доирасида очиқ ҳавзада сузиш мусобақаси бўлиб ўтди.

Фото: Reuters

Бухарестдаги Руминия опера ва балет театри COVID-19 пандемияси туфайли жорий қилинган чекловлар юмшатилгандан сўнг қайта очилди.

Фото: AP Photo

Аққаба шаҳрида Исроил кучлари билан тўқнашув пайтида ўлдирилган фаластинлик Рошид Абу Арранинг онаси ўғлининг жасади устида мотам тутмоқда.

Фото: Reuters

Гватемаладан оиласи билан келган муҳожир қизалоқ Аризона штатидаги чегара хизмати вакилига қараб турибди.

Фото: Getty Images

Колумбияда ҳукуматга қарши норозилик намойишларининг учинчи ҳафтаси давом этаётган вақтда давлат байроғи акс эттирилган либос кийган намойишчи йўл ўртасида турибди.

Фото: Shutterstock

Суриянинг мухолифат назорати остидаги Таҳ лагерида икки қочқин қиз ҳайит байрами либосларини намойиш этмоқда.

Фото: Getty Images

Грециялик Стефания исмли қўшиқчи Rotterdam Ahoy аренасида Eurovision танловининг иккинчи ярим финалига тайёргарлик пайтида қатнашмоқда.

Фото: EPA

Ғазо секторининг шимолида Исроилнинг ҳаво ҳужумлари оқибатида вайрон бўлган бинолар харобалари атрофида тўпланган фаластинликлар.

Фото: Reuters

Ҳимоя кийимини кийиб олган Непал ҳарбийлари Катмандудаги крематорийга коронавирус оқибатида вафот этган одамнинг жасадини олиб бормоқда.

Фото: Reuters

Россия мусулмонлари бошқармаси раиси, муфтий Равиль Гайнутдин Москвада муборак Рамазон ҳайити муносабати билан мусулмонларга мурожаат қилмоқда. Аввалроқ Москва ҳукумати Рамазон ҳайити куни асосий масжидларда ҳайит намози учун тўпланишни тақиқлаганди.

Фото: Reuters

Отишма содир бўлган Қозон шаҳридаги 175-мактаб ёнида ташкил қилинган ёдгорлик ёнидан ўтиб кетаётган қизча.

Фото: AP Photo

Сичуань провинциясида гуллаган чамандагуллар ичида видео олаётган хитойлик аёл.

Фото: Getty Images

Мусулмонлар Индонезиянинг Сурабая шаҳридаги масжидда Рамазон ҳайити намозини ўқимоқда.

Фото: Getty Images

Нью-Йоркдаги Sotheby’s кимошди савдоси уйи ходимлари Клод Моненинг асарини деворга осяпти. Асарнинг бошланғич нархи 70,3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Фото: EPA

Мосулдаги ИШИД жангарилари вайрон қилган масжидда Рамазон ҳайити намозини ўқиш учун йиғилган ироқликлар.

Фото: Reuters

Аргентина пойтахтида кийимига фаришта қанотини билдирувчи элемент ёпиштириб олган ҳамшира иш шароитлари яхшиланиши талаб қилинаётган намойишда қатнашмоқда.

Фото: Rex