Гонконг полицияси 30 ёшли шериги билан Promise молиявий компанияси ходимларига таҳдид қилиб, 200 миллион Гонконг долларини (25,7 миллион АҚШ доллари) талаб қилган 27 ёшли эркакни қўлга олди, деб хабар беради Esquire.

Фото: Legion Media

Полиция маълумотларига кўра, Promise ходимлари уларга ўйинчоқ пистолет орқали таҳдид қилишаётганини бир зумда тушуниб етган, чунки у ярим шаффоф кўк пластикдан ишланган. Қисқа суҳбатдан кейин жиноятчилар қочиб кетган.

Бироқ орадан бироз вақт ўтгач улардан бири қайтиб келганди. «У стол устидан сакраб ўтиб, ходимлардан бирига ручка билан таҳдид қилган ва полицияни чақиришни буюрган», — дейди манба. Шундан сўнг, у қўлга олинган.

Полиция вакилларининг маълум қилишича, ҳужум оқибатида ҳеч кимга жароҳат етмаган, бинодан бирор нарса ўғирлаб кетилмаган. Гумонланувчининг руҳий касаллиги бўлмасада уни психологик экспертиза учун шифохонага юборишлари мумкин.

Аввалроқ Чилида ҳайдовчи ёнилғи қуйиш пистолети ёрдамида ўғрилар ҳужумидан қутулиб қолгани тўғрисида хабар берилганди.