Xiaomi қизиқарли флагманлар ва концептуал смартфонлар билан фойдаланувчиларни ҳайратга сола олади. Бу сафар компания смартфон экрани остида айланадиган камерани патентлади, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: LetsGoDigital

Одатий ҳолатда смартфоннинг барча камералари орқа тарафга йўналган. Селфига тушиш керак бўлганда эса модуллардан бири 180 даражага бурилади — схематик тасвирларда у тўқ сариқ доира билан кўрсатилган. Айланиш тизими магнит узатма ёрдамида амалга оширилган. Таъкидланишича, «магнит қисм» буриладиган камеранинг орқа томон блокига қотирилган.

Фото: LetsGoDigital

Компания ушбу янги технологияни ўз смартфонларида қачон қўллаши номаълум. Бунга қадар Xiaomi компанияси ўзининг цилиндр-смартфонини намойиш этганди.

Аввалроқ Xiaomi янги смартфонини патентлагани, унинг фронтал камераси махсус механизмда жойлашгани тўғрисида хабар берилганди.