17:56, 13.05.2021 // 42933

Юлдузлик касалига чалинган машҳурлар (фото)

Фильм ва сериаллардаги ижросидан кейин муваффақиятга эришиб, ўзини йўқотиб қўйган юлдузлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Дэниэл Редклифф

Фото Grazia

Дэниэл «Гарри Поттер»да суратга тушиш вақтида спиртли ичимликларга муккасидан кетган. Унинг ўзи кейинроқ эрта юлдузликка эришгани сабаб ўзини йўқотиб қўйганини маълум қилган. 17 ёшида машҳурликдан завқланиш кераклигини тушуниб етиб ижодий танаффус қилган. Барча мухлислар қалбини забт этиб бўлдим, деб ўйлаган актёр вақтини барда ўтказа бошлаган. Маст ҳолда суратга тушиш майдончасида намоён бўла бошлагани сабаб ҳамкасблари уни даволанишга кўндирган.

Деми Ловато

Фото Grazia

10 ёшидан суратга тушишни бошлаган Деми 16 ёшида «Cамп Rock: Мусиқий таътил» фильмидаги ижроси унга машҳурлик олиб келган. Деми ҳам эрта юлдузга айланганини кўтара олмаган, тақиқланган моддаларга ўралашиб қолган. 2018 йилда дозани ошириб юборгани сабаб бир ўлимдан қолган. Ана шунда муаммо жиддийлигини тушуниб етган ва даволанишга қарор қилган.

Никол Ричи

Фото Grazia

Зиёфатма-зиёфат юришни Никол Перис Хилтондан ўрганган. Кўнгилхушликка муккасидан кетган юлдузлар билан боғлиқ ҳодисалар аксарият ҳолда салбий якун топган. Бир қараса тақиқланган моддаларни қабул қилган, бир қараса ҳушини йўқотгунича ичган. Шундан кейин бир неча марта даволаниш курсларини олган, ҳатто қамалиб ҳам чиққан. Қора ўтмишига бўлажак турмуш ўртоғи билан танишганидан кейин нуқта қўйган.

Маколей Калкин

Фото Grazia

«Уйда ёлғиз» фильмидаги ижросидан кейин Маколей Калкин АҚШдаги энг машҳур болага айланган. Киносаноатнинг кўзга кўринган вакиллари у билан ҳамкорлик қилишни орзу қилган бир пайтда отаси ўғлининг ижроси эвазига ҳаддан ортиқ катта маблағ талаб қила бошлаган. Маколейнинг кейинги лойиҳалари эса аввалгидек муваффақиятли чиқмаган. Таклифлар камайгани уни депрессияга тушишига сабабчи бўлган.

Дрю Берримор

Фото Grazia

Илк роли омадли чиққан Дрю 11 ёшидан чекишни, 12 ёшдан ичишни бошлаган ва 1 йил ўтиб тақиқланган моддаларга илакишиб қолган. Шундан кейин онаси уни даволаниш учун шифохонага юборган. Шундан кейингина Берримор янги ҳаёт бошлаган.

Энг кўп ўқилган

Қидирув