Англия Премьер Лигасида апрель ойининг энг яхшилари аниқланди. Бу ҳақда АПЛ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Twitter

«Вест Ҳэм» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жесси Лингард ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Англиялик футболчи ўтган ойда тўртта ўйин ўтказиб, 4 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилганди. Шунингдек, Лингарднинг «Вулверҳэмптон»га урган голи ойнинг энг чиройли голи деб топилди.

Шу тариқа Лингард кетма-кет учинчи марта АПЛда ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Ушбу соврин учун шунингдек, қуйидаги футболчилар кураш олиб борганди:

  • Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль») — 4 ўйинда гол ва 2 та ассист;
  • Стюарт Даллас («Лидс») — 4 ўйинда 2 та гол;
  • Мэйсон Гринвуд («Манчестер Юнайтед») — 4 ўйинда 4 гол ва ассист;
  • Келечи Иҳеаначо («Лестер») — 5 ўйинда 4 гол ва 2 ассист;
  • Матеус Перейра («Вест Бромвич») — 4 ўйинда 4 та гол ва 2 та ассист;
  • Аллан Сен-Максимен («Ньюкасл») — 4 ўйинда гол ва ассист;
  • Крис Вуд («Бёрнли») — 4 ўйинда 4 та гол ва 3 та ассист.

Фото: Twitter

«Ньюкасл» устози Стив Брюс эса апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлди. Брюс қўл остидаги жамоа ой давомидаги 4 ўйинда 2 та ғалаба ва иккита дуранг қайд этди.

Ушбу соврин учун яна уч мураббий даъвогар бўлганди:

  • Оле-Гуннар Сульшер («Манчестер Юнайтед») — 4 ўйинда 3 та ғалаба ва дуранг;
  • Марсело Бьелса («Лидс») — 4 ўйинда 2 та ғалаба ва 2 та дуранг;
  • Сем Эллардайс («Вест Бромвич») — 4 ўйинда 2 та ғалаба, дуранг ва мағлубият;

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!