Қояга чиқиш бўйича чемпион австралиялик Рианнан Иффланд ҳаракатланётган ҳаво шаридан сувга сакраган тарихдаги биринчи инсонга айланди. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram’даги саҳифасига ёзиб қолдирган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Instagram / @RiannanIffland

У ҳаво шаридан сакрашни 2021 йилнинг апрелида амалга оширган. Етти қаватли уйдек келадиган баландликка — 20 метрга кўтарилиб, трамплиндан кўлга сакраган. Сакраш баландлигига қарамай, тўрт карра жаҳон чемпиони буни уддалаган ва рекорддан сўнг, ўзини яхши ҳис қилмоқда.

«Бунга қадар вертолёт ва бинолардан сакрашни амалга оширганман ва ностандарт фикр юритиш кераклигини ўйлаб қолдик. Ҳаво шари билан боғлиқ ғоя шу йўсинда пайдо бўлди», — дейди Рианнан.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда финляндиялик экстремал спортчи Антти Пендикайнен ҳаво шаридан парашютсиз сакраганди.