2021 йилнинг февралида Гватемалада Пакая вулқони ҳаракатга келди. Дэвид Гарсия исмли маҳаллий фуқаро ушбу вазиятдан фойдаланиб қолишга қарор қилиб, вулқон отилишини томоша қилишга келган туристларга лавада пицца пишириб бермоқда, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Instagram / @PizzaPasayaDedavid

Гарсия Цельсий бўйича 1000 даражага бардош бера оладиган каттароқ тунука товани ўйлаб топган. Эркак хамир қоради, соус ва пишлоқли масаллиқларни тайёрлайди — худди оддий пиццадаги каби. Тайёр бўлган ярим маҳсулотни у қайноқ лава устига қўйиб, бир неча дақиқа кутади.

Фото: Instagram / @PizzaPasayaDedavid

Гарсия буюртмаларни тўғридан-тўғри ижтимоий тармоқлар ёки телефони орқали қабул қилади — туристлар ва маҳаллий аҳоли у билан боғланиб, лавада пицца пишириб беришини сўрамоқда. Эркак бу каби усулда егулик пиширишни биринчи бор 2013 йилда ўйлаб топган, бироқ ҳозирга келиб бу оммалашиб кетди.

Фото: Instagram / @PizzaPasayaDedavid

Фото: Instagram / @PizzaPasayaDedavid

Фото: Instagram / @PizzaPasayaDedavid

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг март охирларида олимлар Исландиядаги Фаградальсфьядль вулқонининг ҳали совиб улгурмаган лавасида хот-дог учун соссикалар пиширганди.