20:57, 14.05.2021 // 39975

Миллионлаб маблағ топса ҳам, пул тежайдиган юлдузлар (фото)

Голливуд юлдузларининг ҳаммаси ҳам ҳашаматли ҳаётга муккасидан кетмаган. Уларнинг орасида ҳам камтарона ҳаёт кечирадиган машҳурлар йўқ эмас.

Киану Ривз

Фото: Grazia

Голливуд юлдузи брендлардан кийиниш, харид қилишга қизиқмайди. Жамоат транспортларидан фойдаланиш, акциядаги маҳсулотларни сотиб олиши мумкинлигига қарамай, унинг пулга муҳтожлиги йўқ. «Биласизми, ишлаб топган пулим бир неча аср муаммосиз яшашимга етади», — деган у интервьюлардан бирида.

Женнифер Лоуренс

Фото: Grazia

Ўртаҳол оилада туғилиб ўсган актриса Нью-Йоркка кўчиб келганидан кейин моддий қийинчиликларга дуч келган. У вақти келганида оч қолишига тўғри келгани, ҳатто каламушлар бор жойда катта бўлганини таъкидлаган. Бундай тажрибадан кейин у бахт пулда эмаслигини тушуниб етган ва катта гонорарга эга бўлганида ҳам уни ҳавога сочмаган.

Тайра Бенкс

Фото: Grazia

«Америка топ модели» шоусини йўлга қўйиб, машҳурликка эришган Тайрага реклама шартномалари миллионлаб маблағ олиб келганига қарамай, у ҳам пулни кўкка совуришни афзал билмаган. Оддий америкаликлар сингари кафеларда овқатланадиган модель муҳим харидни амалга оширишдан аввал ҳисобчиси билан маслаҳатлашади.

Леонардо Ди Каприо

Фото: Grazia

Дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган актёрларидан бири эканига қарамай, Лео ҳам ортиқча пул сарфламайди. У карьерасини бошидаёқ атроф-муҳитнинг зарарланиши ва глобал исиш масалаларини ҳал қилишга қаратилган жамғарма ташкил қилган. У тўланган гонорарларнинг аксарият қисмини шу каби жамғармаларга ўтказади. «Мен деярли ҳеч нимасиз, аммо бахтли бўлиб ўсганман. Пулнинг бахтга дахли йўқ», — деган у.

Сара Жессика Паркер

Фото: Grazia

Актриса болалиги осон ўтмаганини бир неча марта такрорлаган. У 7 фарзандли оилада катта бўлгани сабаб мунтазам равишда моддий етишмовчилик кузатилган. Қийин ўтган болалик уни пулнинг қадрини билишга ўргатган.

Энг кўп ўқилган

Қидирув