Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри яқинида 3 та транспорт воситаси иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради «Xabar.uz».

Фото: «Xabar.uz»

Маълум қилинишича, Нукус—Тўрткўл автомобиль йўлининг 225 километри («Чилпиқ» ёдгорлиги қаршиси)да Cobalt, Nexia ва Damas ўзаро тўқнашиб кетган. ЙТҲ натижасида 6 киши ҳалок бўлган.

Cobalt’даги 1 нафар йўловчи, Nexia’даги 4 нафар йўловчи ҳамда Damas ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Nexia ва Cobalt ҳайдовчилари шифохонага ётқизилган.

Фото: Telegram

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда «Жигули» ва Nexia иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани, Фарғонада 6 кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ икки Cobalt иштирокида содир бўлгани, қурбонлар орасида етти ойлик чақалоқ ҳам борлиги тўғрисида хабар берилганди.