Хитойнинг Гуйчжоу провинциясидаги Аньшунь округида истиқомат қилувчи 9 ёшли болалай соч турмагидан норози бўлиб, гўзаллик салонига полицияни чақирди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Pixabay

Таъкидланишича, Хитойнинг Sino Weibo ижтимоий тармоғида болакай сартарошхонадаги кўзгуга қараб, сочларини ушлаган ҳолда йиғлаётгани тасвирланган видео пайдо бўлган.

Аниқланишича, йигитчага янги соч турмаги ёқмаган ва у ҳуқуқ-тартибот ходимларига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Болакайнинг опасини сўзлари кўра, у ўзининг соч турмагига жуда жиддий эътибор беради ва «устанинг номақбул иши натижаси»ни кўргач, жуда хафа бўлган.

Сартарошхона ходимларига нисбатан қандай чора кўрилгани ва болакайнинг ота-онаси ёлғон чақирув учун жавобгарликка тортилган-тортилмагани номаълум, бироқ видео охирида кўриш мумкинки, воқеа жойига полициячилар етиб келган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам йигитнинг янги соч турмагани яхши чиқмаганини ёзиб, уни изоҳларда қўллаб-қувватламоқда.