Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг синглиси Маргаретга тегишли бўлган ноёб автомобиль — классик Rolls-Royce Silver Wraith II модели Bonhams аукциони орқали сотилади, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».

Фото: Bonhams

1980 йилларга тегишли Rolls-Royce қироллик оиласи учун махсус ишлаб чиқарилган. Британия қироличасининг ягона синглиси графиня Сноудон машинадан 22 йил давомида фойдаланган.

Малика Маргаретдан ташқари, машинада малика Диана, қироличанинг ўзи ва она-қиролича Елизавета Боуз-Лайон ҳам фойдаланган. Сўнгги марта графиня Сноудон оиласи ушбу Rolls-Royce’да 2002 йили унинг дафн маросимига йўл олган.

Фото: Bonhams

Rolls-Royce эгасининг вафотидан сўнг, машина унинг ўғли Дедид Линлига мерос бўлиб қолган, аммо у тез орада автомобилни коллекционер Рональд Оллрайтга сотиб юборган. Коллекционер машинани идеал ҳолатда сақлаб, Маргаретнинг мазкур транспорт воситасида ҳаракатлангани тасвирланган суратни тўплаган.

Фото: Bonhams

Ҳозирга қадар 78 минг километр йўл босган автомобиль аукционда 70—90 фунт-стерлингга, яъни 82—100 минг еврога баҳоланган. Машина салони ёрқин палисандр ва қора чарм билан қопланган, шу сабабли фотоаппаратларнинг ёрқин чақноғи унда аксланмайди.

Фото: Bonhams

Шунингдек, маълумотларга кўра, автомобиль маликанинг бўйига мослаб яратилган — Маргаретнинг бўйи 155 сантиметрни ташкил этган — бошқўйгичлар сурилган, орқани кўришга мўлжалланган кўзгу катталашган. Машина Cardinal Red рангида ва қора том қисмга эга.

Фото: Bonhams