Хеопс пирамидасининг баландлигидан каттароқ бўлган астероид 14 май куни Ерга яқинлашади, деб ёзмоқда Tengrinews.

Фото: Fotolia

NASA агентлигининг хабар беришича, 2015 KJ19 деб номланган астероиднинг диаметри 88 метрдан 200 метргача бўлиб, унинг ҳажми Хеопс пирамидасидан (147 метр) каттароқ ҳисобланади. Астероид Ерга энг қисқа масофага Тошкент вақти билан 15:04 да яқинлашади.

«Парвоз траекториясининг энг яқин нуқтаси Ердан Ойгача бўлган масофада 15 баробар ортиқроқ бўлади. Шундай экан, астероид сайёрамиз учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди», — дейилади агентлик бўлинмаларидан бирининг сайтида.

Таъкидланишича, астероиднинг Қуёш атрофида айланиш даври Ердаги 1094 кундан ошади.

Аввалроқ 2021 йил 21 март куни яна бир улкан астероид Ер яқинидан ўтган эди. NASA маълумотларига кўра, астероид Ерга ҳеч қандай хавф солмаяпти, унинг сайёрамизга тўқнашиш эҳтимоли нолга тенг. Таъкидланишича, астероиднинг диаметри 1,7 километрни ташкил этади ва у сониясига 34 километр тезлик билан ҳаракатланмоқда.

Маълумот учун, 2021 йилнинг апрель ойида АҚШнинг Флорида штатидаги Вест-Палм-Бич шаҳрида видеокузатув камераларининг метеорит деб тахмин қилинган самовий жисмнинг қулашини ёзиб олди. Астрономларнинг тахминларига кўра, унинг ҳами машинадан кичикроқ бўлиб, унинг катталиги тўрт метрни ташкил қилган ва Ерга таҳдид солмаган.